- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 365
Кармана тумани 2 сонли Мусиқа ва саньат мактабида "Бешкент", "Мир Саид Бахром", "Деҳқон", "Кўхна Қўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари иштирокида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсат артист Э.Носиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлим раҳбари У.Сафаров, фалсафа фанлари доктори Н.Сафарова ҳамда юридик фанлари профессори Ф.Мухитдиновалар иштирок этдилар.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
14.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 417
Навоий вилояти Кармана туманидаги Ёшлик ва Фарход маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркорларимиз Халилова Шахло ҳамда Азизов Аъзамлар томонидан 40 ва 100 ўринга мўлжалланган янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қуриб фойдаланишга топширилди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
14.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 410
Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш, шунинг билан бир қаторда кам таъминланган, жисмоний имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олишдир.
Ушбу муносабатда, 1 сектор раҳбари туман ҳокими Ф.Умаров Азамат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган кам таъминланган, ногиронлиги булган хамда ижтимоий химога мухтож оилалар Эшов Шокир, Холикова Саида, Кодиров Гулом, Мардонова Матлуба, Эргашова Роя, Жумаев Жалил, Рахмонова Фарида, Пулатов Анвар, Яхшиева Шозия ва Кулматов Шухрат хонадонларига бориб ун, мой, озик- овқат махсулотлари бериб, ҳурсандчилик улашди.
туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
08.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 550
Кармана туманида 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325 сонли Фармонининг 4 та устивор йўналиши бўйича ўтган давр мобайнида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш борасида, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш борасида, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида ҳамкор идора ва ташкилотлар томонидан қатор ишлар амалга оширилди.
Барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилишида жамоат ташкилотларининг тизимли ишлашини ташкил қилиш, давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликда олиб бориши лозим бўлган ишларини сафарбар қилишда қатор Комплекс тадбирлар ишлаб чиқилди.
Олиб борилган ишлар натижасида туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 60 нафар оғир турмуш шароитида яшаб келаётган хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилди.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига оғир турмуш шароитида яшаб келаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш дастурига асосан жами 45 нафарининг бандлиги таъминланди.
Жумладан, 29 нафари доимий иш билан, 8 нафари жамоатчилик асосида иш қабул қилинган бўлиб, 8 нафарига тижорат банкларидан кредит маблағлари ажратилиб, бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, 2 нафари бошланғич тўловсиз уй-жой билан, 10 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, 10 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилиб, ижтимоий аҳволи яхшиланишига эришилди.
Бундан ташқари, 2019 йилда туман Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 24 нафар кам таъминланган, ижтимой ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга Кармана тумани “Дўстлик” мфй Маликработ массивидан ҳамда Кумушкон массивидан бошланғич тўловсиз 3 қаватли 2 хонали хонадонлар ажратиб берилди.
Шунингдек, 4 нафар ижтимоий аҳволи оғир бўлиб қолган хотин-қизлар ётоқхонага жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароитларга эга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш” ҳақидаги 285-сонли Қарорига асосан 2019 йил учун 6 нафар оғир турмуш шароитида яшаб келаётган хотин-қизларни бошланғич тўловсиз уй-жой билан таъминлаш бўйича Республика Хотин-қизлар жамоат фондидан 134,0 млн сўм маблағ ҳамда 32 нафар ногиронлиги бўлган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида уй-жойларнинг бош тўловлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан 482,0 млн сўм маблағ фуқароларнинг ҳисоб рақамларига кўчириб берилди.
Худуддаги ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида жорий йилнинг 1 июль ҳолатига жами 89 нафар хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг 36 нафарига ногиронлар аравачаси, 13 нафарига эшитиш мосламаси, 36 нафарига хасса, 20 нафарига қўлтиқтаёқ, 2 нафарига ходунок ҳамда 28 нафарига протез ортопедик маҳсулотлар олиш учун талонлар берилди.
Ижтимоий ҳимояга ва даволанишга муҳтож бўлган 60 нафар хотин-қизларнинг саломатлиги тиклаш мақсадида бепул сиҳатгохларга йўлланмалар берилиб хотин-қизлар соғлиги соғломлаштирилди.
63 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг фарзандлари ижтимоий реабилитацияга марказига жойлаштирилди.
2019 йилнинг шу давригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 201-сонли қарори Низомга асосан 2019 йил 1 июль ҳолатига 30 нафар хотин-қизларга 895,5 минг сўм кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳисобига 74 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, туман Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси ажратилган кредитлар ҳисобига 7 та кичик цехлар ташкил этилиб, мазкур цехларда 53 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Туманда истиқомат қилиб келаётган 125 нафар хотин-қизларнинг “Устоз-шогирд” анъаналари асосида хунармандчиликка ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида ишсиз бўлган 24 нафар хотин-қизларни хунармандчилик фаолиятига аъзо қилиниб, бандлиги таъминланди. Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилиб, унда
Туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2019 йил 1 июль ҳолатига туман Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган 640 нафар хотин-қизлардан 569 нафари доимий иш билан таъминланди.
Шундан 24 нафари муқим иш билан таъминланмаганлиги сабабли уларга ишсизлик нафақаси тайинланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорига асосан мурожаат этганхотин-қизлардан 221 нафари бир марталик мавсумий жамоатчилик ишлари билан банд қилинди.
Иш сўраб мурожаат қилган 79 нафар хотин-қизлар қайта касбга йўналтирилиб, бугунги кунда хунармандчилик йўналишида ўқитилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, туман Хотин-қизлар қўмитасига иш сўраб мурожаат қилган 35 нафар хотин-қизлар Кармана тумани “Пиллачилик” корхонасига мавсумий ишга жойлаштирилишига эришилди.
Шунингдек, “Хар бир оила тадбиркор” дастури асосида 2019 йил 1 июль ҳолатига жами 1536 нафар хотин-қизларга, шундан 859 нафар хотин-қизларга тикув машинкалари, 190 нафарига паррандачилик, 80 нафарига иссиқхона йўналишида кредит маблағлари ажратилиб, кичик тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳисобига 859 та тикув машинкаси олиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
12.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 542
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида:
Кармана туманида “Обод қишлоқ” дастури бўйича туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Урганжи ва Шибзон қишлоқлари танлаб олинди.
Кармана туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Урганжи ва Шибзон қишлоқлари туман марказидан 18-20 км олисда жойлашган, 1 та маҳаллада, 7 та қишлоқ жойлашган бўлиб, буларга Олчин, Шибзон, Урганжи, Янги обод, Янги Урганжи, Қиличобод, Тоғчи қишлоқлари киради. “Шибзон” МФЙ ҳудудида жами 1090та хонадонларда 4233 та аҳоли яшаб истиқомат қилиб келмодда.
Мехнат фоалият кўрсатиб келаётган аҳоли сони 940 нафарни ташкил этади;
Хорижда ишловчи аҳоли сони 26 нафарни ташкил этади.
Туманнинг “Шибзон” МФЙ ҳудудидаги Олчин, Шибзон, Урганжи қишлоқлари ҳудудида жойлашган ижтимоий объектлар:
2 та умумтаълим мактаблари,
1 та тез ёрдам шахобчаси,
1 та ёшлар мехнат гўзари,
3 та қабристон ҳамда
1 та масжид фаолият кўрсатиб келмоқда.
Қишлоқларда жами 68,2 км газ қувурлари мавжуд бўлиб, шундан 7,6 км газ қувури реконструкция қилиниб, 28,7 км газ кувурлари тартибга келтирилиб, ҳудуддаги барча газ қувурлари бўёқланади.
Қишлоқларда жами 37 дона газ тақсимлаш қурилмалари мавжуд бўлиб, шундан 12 донаси таъмирланиши режалаштирилган. Шунингдек қишлоқлардаги
18та оилага газ балон билан таминланиши режага киритилган. Қишлоқларга газ таъминоти бўйича 47 млн.сўм пул маблағлари ажратилиши режалаштирилган.
Шундан 6,9 км газ тармоғи таъмирланиб, 21,7 млн.сўм пул маблағи сарфланган бўлиб, белгиланган режани 78 % ташкил этади.
Режада 213та симёғочларни янгисига алмаштириш, 12,5 км ҳово электр узатиш тармоғига янгиланиш ҳамда мавжуд 8та трансформатордан 4таси таъмирлаш ҳамда 6та янги трансформатор ўрнатиш учун жами 712 млн.сўм пул маблағилари ажратилиши режалаштирилган.
Шундан, бугунги кунда 152 дона сим ёғоч бетон таянчларга алмаштирилиб, 7,9 км ҳаво электр узатиш тармоғи янгиланди. Бундан ташқари 2 та трансформатор янгиан ўрнатилиб, 6 та трансформаторлар капитал таъмирланди. Ушбу ишларни бажариш учун 301 млн.сўм пўл маблағи сарфланиб белгиланган режани 56,0 % ташкил этади.
Бундан ташқари, режадаги 31,0 км йўлдан 11 км шағал, 20 км асфалть қопламасини ётқизиш ҳамда 3 км пиёдалар юлакчаси қуриш учун 14784 млн.сўм пул маблағилари ажратилиши режалаштирилган.
Шу билан бир қаторда, 185та ёритиш устинларини урнатиш режага киритилган.
Бугунги кунда 14,5 км шағал, 5,0 км асфалть қопламаси ички хўжалик йўлига ётқизилиган ҳамда 3,0 км пиёдалар юлакчаси қуриш ишлари бажарилиб, 250 дона ёритиш устунлари ўрнатилиди. Бажарилган ишлар учун жами 3,2 млнд.сўмга яқин пул маблағи сарфланиб, умумий режани
53,0 % ташкил этади.
Ичимлик суви, “Навоий фуқоро лойиҳа” МЧЖ ҳамда Навоий вилояти “Сувоқава” ДУК Кармана туман филиали билан биргаликда Олчин, Шибзон, Урганжи қишлоқлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб режадаги 24 км ичимлик сув қувурларини янгисига алмаштириш учун лойиҳа экспертизадан ўтказилиб, пудратчи ташкилот аниқланди.
Шунингдек, ҳатлов натижасига кўра қўшимча 4,5 км ичимлик суви қурурларини янгилаш учун экспертизадан ўтказилиб, пудратчи ташкилот аниқланди.
Шунга кўра, пудратчи “Кармана Комрон” МЧЖ томонидан 10 км қазиш ишлари бажарилиб, 0,7 км ичимлик сув қурури ётқизилди ҳамда Шибзон сув иншоатида реконструкция ишлари бошланган.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
03.08.2019 й