- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 384
Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Кармана тумани бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари Навоий вилоят ва Кармана туман Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказувчи Ягонаучастка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг тумандаги ижроси туғрисида.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 363
Бугунги глобаллашув даврида шу нарса маълумки, хар қандай статистик тизим фаолиятининг самарадорлиги унинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасига боғлиқдир. Давлат статистика қўмитасида 1997 йилда биринчи марта АКТ ҳақида сўз юритила бошлади. Айнан ўша йилдан бошлаб статистика ҳодимлари шахсий компьютерлар билан таьминлана бошланди ва ушбу жараён статистик маълумотларни электрон шаклда қайта ишлашга ўтиш учун биринчи қадам бўлди. Барча бўлинмаларида локал ҳисоблаш тармоқлари қурила бошланди. 2003 йилга қадар босқичма-босқич ҳисоблаш техникаси билан таьминланди. 2004 йилда статистика тизимида Марказий аппарат ва ҳудудий статистика бошқармалари ўртасида маьлумотлар узатишнинг уланиш тезлиги 128 кб/с. бўлган корпаратив тармоғи яратилди. 2008 йил охирига келиб, статистика ходимларининг иш жойларини компютер техникаси билан таьминланиши 74 % ни ташкил этди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 411
Кармана тумани Маънавият ва маърифат бўлими томонидан туман марказидаги вилоят Баркамол авлод мактабида "ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ" интеллектуал танлови тумандаги корхона-ташкилот ҳамда таълим муассасалари ходимларидан иборат 40 дан ортиқ жамоалар ўртасида ўтказилди. Танловнинг илк босқичида “Темур тузуклари” асари юзасидан 10 та савол жамоаларга тақдим этилди. Танловда фаол қатнашган жамоалар туман ҳокимлигининг дипломи билан тақдирландилар. Интеллектуал танлов қизғин, муназарага бой тарзда юқори савияда ўтказилди. Жамоалар келгуси таловни катта қизиқиш билан кутмоқда. Энди мазкур танлов ҳар ҳафтанинг шанба куни ўтказилади. Танлов сўнгида энг фаол иштирок этган 3 та жамоага йил якунида туман ҳокимининг махсус совғаси тақдим этилади.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
07.10.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 402
Бугунги кунда ер юзида беш мингга яқин тил мавжуд бўлиб, ҳуқуқий мақоми, тутган ўрни, қўлланиш доирасига кўра уч турга бўлинади. Булар: 6 та халқаро тил (инглиз, француз, испан, рус, араб, хитой тиллари), 200 га яқин давлат тили (ўзбек, қозоқ, немис ва бошқа тиллар), қолган 4800га яқин тиллар-маҳаллий тиллар (на халқаро, на давлат тили мақомига эга бўлган тиллар) 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги ҳамда она тили ва адабиёт фани ойлиги муносабати билан чора-тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг 15 октябрь куни Кармана тумандаги умумтаълим мактабларида тадбирлар ўтказилди.
Жумладан;
1-мактабда “Тил-миллат руҳи”
25-мактабда “Онам алласидек бетакрор тилим”
28-мактабда “Тил-маънавият хазинаси”
29-мактабда “Тил-миллат руҳи”
31-мактабда “Тил билган-эл билар”
32-мактабда “Тил-маънавият хазинаси” мавзуларида очиқ дарслар ташкил этилди.
Ўтказилаётган тадбирларда Навоий Давлат педагогика институти ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Мазкур тадбирлар оммавий ахбарот воситаларида кенг ёритилиб, 1 ва 25-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирлар Ўзбекистон-24 ҳамда Навоий вилоят телевиденияси орқали эфирга узатилишида тасвирга олинди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
15.10.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 308
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани “Оила” марказида “Болаларни оилага ва жамиятга мослаштириш республика маркази” вакили Г.Ш.Куканянц томонидан ихтисослаштирилган муассасидан (ИМ) қайтаётган болаларнинг ота оналари ва оиласини болани қабул қилишга тайёрлигини баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича махсус тайёрланган тренерлар Г.Джалилова ва Н.Эрмаматова ҳамда маҳалла мутахассисларининг бу борада олиб бораётган фаолиятини ўрганиш (супервизия) ўтказилди.
Шунингдек, ИМ дан кайтиб келган Ш.Джамаловнинг хонадонида бўлиб, яшаш шароити, оила аьзолари билан муносабати тўғрисида боланинг онаси билан суҳбат ўтказилди.