16 7Ҳурматли тадбиркор!

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик мухитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар учун барча Интернет тармоғи орқали электрон шаклда такдим этиш имконияти тўлиқ яратилган.

Сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига тааллуқли бўлганлиги сабабли, ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай корхона ташкилот фаолияти тўғрисидаги давлат статистика ҳисоботи шаклини такдим этишингиз лозим.

Илтимос, ўз вақтида ҳисобот такдим этишни унутманг!

12 103Статистик ҳисоботларни тақдим этиш шакллари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5- октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан топшириладиган ҳисоботлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашдир.

456654ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР!

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хужалик юритувчи субъетлар учун барча Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти тулиқ яратилган.

Сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига тааллуқли бўлганлиги сабабли, 2021 йил якуни бўйича 1-КВ (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи” давлат статистика ҳисоботи шаклини тақдим этишингиз лозим.

969696 77Жойларда тижорат банклари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Шу кунларда, Кармана тумани “Малик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Ҳамроева бошчилигида 1-сектор ҳудудига бириктирилган Миллий банк туман бўлими масъул ходими П.Хабибуллаев иштирокида фуқаролар билан суҳбат ўтказилмоқда.

Бунда кредит маблағлари ҳисобидан уй шароитида, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга уйма-уй юриб, фойдали маслахатлар берилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.02.2021 йил

15Тадбиркорлик субъектларининг янада эркин фаолияти учун
амалга оширилаётган чора тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609 сонли фармонига асосан, кичик тадбиркорлик субъектлари 2015 йилдан бошлаб статистика ҳисоботларини йилда бир марта тақдим этишлари ҳамда статистика органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича ҳар чоракда танланма кузатувларни ўтказиб бормоқда.

Бўлимда тадбиркорлик субъектлари учун соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита ва бошқарма раҳбариятининг қабул кунларини (шу жумладан, сайёр қабуллари тўғрисидаги маълумотлар) кўргазмали стендларда жойлаштирилганлиги, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солади.