12 103Статистик ҳисоботларни тақдим этиш шакллари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5- октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан топшириладиган ҳисоботлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашдир.


Мазкур фармон мазмун ва моҳияти билан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси эканлиги таъкидланган.
Шу ўринда, Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида эканлиги ҳамда бу борада тизимда белгиланган вазифалар тасдикланган..
Шу ўринда туманда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан ҳар чоракда топшириладиган (1- Фермер ва 1-Деҳқон ҳисоботлари даврийлиги йилига 2 маротаба яъни, июл ҳамда январь ойларида, 1-КБ шаклига илова QX ва ЭКО ҳисобот шакллари чоракликдан йилига 1 марта, шунингдек, 1-QX шакли ҳисоботи (йирик ташкилотлар учун) йилига икки марта яъни, июль хамда январь ойларида статистика органларига ҳисобот тақдим этиб боришлари белгиланган, бу эса ўз навбатида, республика хукумати томонидан аввал бошланган тадбиркорлик субъектлари томонидан статистик ҳисоботларни такдим этишни соддалаштиришга қаратилган чораларнинг давоми эканлигини англатади.
Шунингдек, бугунги кунда 2016 йил 1 январдан бошлаб йилига икки марта яъни, апрель хамда октябрь холатига фермер хўжалик фаолиятини (1-ФХК ҳисобот шакли), юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалиги фаолиятини (1-ДХК ҳисобот шакли) танланма кузатувларини ўтказиш белгиланганлиги, бу борадаги ишларда яъни, танланма кузатув ўтказишда деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳамкорлиги туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи учун жуда муҳимдир.

Кармана туман статистика булими
бош мутаххасиси Р.Ғаниева