- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 353
Жойларда тижорат банклари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Шу кунларда, Кармана тумани “Малик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Ҳамроева бошчилигида 1-сектор ҳудудига бириктирилган Миллий банк туман бўлими масъул ходими П.Хабибуллаев иштирокида фуқаролар билан суҳбат ўтказилмоқда.
Бунда кредит маблағлари ҳисобидан уй шароитида, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга уйма-уй юриб, фойдали маслахатлар берилмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.02.2021 йил
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 406
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР!
Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хужалик юритувчи субъетлар учун барча Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти тулиқ яратилган.
Сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига тааллуқли бўлганлиги сабабли, 2021 йил якуни бўйича 1-КВ (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи” давлат статистика ҳисоботи шаклини тақдим этишингиз лозим.
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 480
2023 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёрганрлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорига мувофиқ, республикамизда 2023 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказилади.
Республикамизда эса охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.
БМТ 2015 йилнинг 10 июнида “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунга келиб, МДҲ давлатларида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари бошланди.
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 429
Тадбиркорлик субъектларининг янада эркин фаолияти учун
амалга оширилаётган чора тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609 сонли фармонига асосан, кичик тадбиркорлик субъектлари 2015 йилдан бошлаб статистика ҳисоботларини йилда бир марта тақдим этишлари ҳамда статистика органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича ҳар чоракда танланма кузатувларни ўтказиб бормоқда.
Бўлимда тадбиркорлик субъектлари учун соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита ва бошқарма раҳбариятининг қабул кунларини (шу жумладан, сайёр қабуллари тўғрисидаги маълумотлар) кўргазмали стендларда жойлаштирилганлиги, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солади.
- Подробности
- Категория: Iqtisodiyot
- Просмотров: 371
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
Жорий йилнинг 6 ноябрида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да ташриф буюрган тадбиркорлик субъектларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кенг эркинликлар бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари тўғрисида, шунингдек, мазкур қонун ҳужжатлари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.