тадбиркорлик 1Тадбиркорлик бу, аввало, яратувчилик, бунёдкорлик деганидир. Президентимизнинг таъбири билан айтганда: «Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади». Бу тараққиётнинг олтин қонунидир.
2019 йилнинг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинишидан асосий мақсад аҳоли фаровонлигини янада ошириш, барча соҳаларни тубдан янгилаш ҳамда такомиллаштириш каби эзгу амаллар ҳисобланади.
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Кармана туман статистика бўлимида, Давлат Хизматлари Маркази ходимлари билан биргаликда ташкил этилган семенарда хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирокида Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”ги Қонунига мувофиқ ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилаётгани тўғрисида айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этаётганлигини таъкидлаб ўтилди.
Ўқув семинари қатнашчиларига уларни қизиқтираётган саволларига батафсил тушунчалар ва керакли маълумотларни олдилар.

Туман статистика
бўлими бошлиғи
в.в.б М.Сафаров
09.08.2019 й

Боғча2Кармана туманида ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 2019 йил 1 январь холатида туманда 32 932 нафар ёшлар бўлиб, ўрганиш натижаларига кўра уларнинг 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 1816 нафари вақтинча ишсизлар эканлиги аниқланиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу ёшларнинг 186 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 93 нафари ҳунармандчиликка ва 100 нафари касаначиликка жалб этилди, 54 нафари меҳнат ярмаркалари орқали ишга жойлаштирилди ҳамда 16 нафари “ёшлар-келажагимиз” жамғармаси орқали бандлиги таъминланди, шу билан бирга 180 нафар ёшларга “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида такрорий экин учун ғалладан бўшаган ерлардан бир гектардан ер ажратилди ва 40 нафар ёшларни деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлиги таъминланиб, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 669 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишлар келгусида ҳам давом эттирилади.

 

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
02.08.2019 й

32ТАДБИРКОРЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ

Туманимизнинг “Дўстлик” маҳалласи ўзининг тадбиркорлари, деҳқонлари ҳамда ҳунармандлари билан нафақат ҳудуд, балки вилоят миқёсида ҳам кўпчиликка таниш саналади. Бугунги кунда маҳалла аҳолисининг тадбиркорликка қизиқиши тобора ортаётгани ҳудудда ишбилармонлик муҳити яхшиланаётганидан дарак беради.

– Маҳалламизда 50 тадан ортиқ кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда, – дейди МФЙ раиси А. Аҳмедов.

– Аҳолининг банкдан кредит олиб, паррандачилик, чорвачилик, иссиқхоначилик, лимончилик каби йўналишларда иш юритишга қизиқиши ортиб бораяпти. Биргина мисол, жорий йилнинг февраль-март ойларида банклар билан ҳамкорликда ҳар бир бир хонадонга кириб, имтиёзли кредитлар таклиф қилганимизда 128 нафар ишсиз аҳоли 400 миллион сўмга яқин кредитлар олишига эришилди. Айни пайтда ҳам улар ўз йўналишларида муваффақиятли иш олиб боришмоқда.

Эргаш Жумаев “Дўстлик”нинг ёш, ташаббускор тадбиркорларидан. 8 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаётган Э. Жумаев аввалига якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб иш олиб борган бўлса, айни пайтда “Турсун Ислом ўғли” деҳқон хўжалигини бошқариб келаяпти. Хўжалик негизида паррандачилик кенг йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтда 4 нафар ишчилар томонидан 1000 бош тухум йўналишидаги товуқ, 1800 бош гўшт йўналишидаги бройлер жўжа парваришланмоқда.

– Йилига 20 тонна парранда гўшти, 300 минг донадан ортиқ тухум етиштирамиз, – дейди биз билан суҳбатда Э. Жумаев.

– Бундан ташқари, бозорларимизга 12 тонна эртапишар ҳамда кечпишар картошка ҳосили етказиб берамиз. Корхонамиз даромадларидан фаолиятимизни кенгайтириб, иш ўринлари яратиш, янги тармоқларни ишга туширишга сарфлаяпмиз.

Яна шуни таъкидлаш керакки, “Дўстлик” маҳалласида тадбиркорлар томонидан новвойхона, беданачилик, балиқчилик каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳам диққатга сазовор. Умуман олганда, ҳудудда кичик бизнеснинг юксалаётгани маҳаллага ўзгача файз, тароват ҳам бахш этмоқда.

О. МУСТАФОЕВ.  

12.06.2017

tadbirkorСир эмаски, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида муайян муаммолар мавжуд.

Хусусан, янгидан ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиёт ва тадбиркорликни, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш учун масъул бўлган ҳоким ўринбосарлари тадбиркорларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга ҳамда мавжуд салоҳиятдан максимал даражада фойдаланишга кўп ҳолларда бепарво муносабатда бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти шуларни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида 2018 йил 11 сентябрда “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли  қарорига  имзо чекди. 

Қарорга мувофиқ, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилади. Ҳудудий гуруҳлар таркибига кирган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлади.

Комиссия 10 кунда камида бир марта жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни ўрганади ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш чораларини кўради.

Тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларига манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш ҳам комиссиянинг вазифаси ҳисобланади.

Ҳудудий гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб эса ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани ўрганиш, шунингдек, уларни, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш белгиланган.

Гуруҳлар ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан, шунингдек, ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва бошқалардан келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини ўрганади ва аниқлайди. Тадбиркорлик субъ­ектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриб, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказади. Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлайди. Бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Комиссияга киритиш ҳам  гуруҳ  зиммасига юкланган.

Рустам ТЕМИРОВ,

туман ҳокими ўринбосари.

 

ТАДБИРКОРЛИКТАДБИРКОРЛИК НУФУЗИ ОШМОҚДА

Бугунги кунда юртимизда ишбилармонлик муҳитининг юксалаётгани боис, айни пайтда тадбиркорликни бошлаш, банкдан кредит олиш ҳар бир оилада энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланди. Тумандошимиз Абдулҳай Нусратуллаев ҳам коллежни битирдию қай бир ташкилотга ишга кирсам, деб ўйлаб ҳам ўтирмасдан, кичик корхона очиш таклифини оила аъзоларига билдирди. Шу тариқа “Янги авлод текстил” оилавий корхонаси ташкил этилди. 1,5 йиллик фаолиятга эга мазкур корхона ўтган йилнинг ўзида 200 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. 

— 48 миллион сўмлик банк кредити эвазига 9 та тикув машинаси харид қилганмиз, – дейди биз билан суҳбатда ёш тадбиркор А. Нусратуллаев. — 10 нафар ходим меҳнат қилаётган корхонамиз томонидан аҳоли буюртмасига кўра кийим-кечак тикилаётгани билан бирга йирик саноат корхоналарига ҳам иш кийимлари етказиб бераяпмиз. Ҳозирда Навоий конметаллургия комбинати давлат корхонаси, “Навоийазот” акциядорлик жамияти ва бошқа корхоналар билан ҳам шартномаларимиз бор. Бугунги кунда ижарада туриб фаолият юритаётган бўлсак, жорий йил якунига қадар мазкур бинони харид қилмоқчимиз.

Бу фаолиятимизни кенгайтириш, даромадларимиз ошишида муҳим саналади. 

Мазкур корхона ўз йўналишини кенгайтириш борасида ҳам қатор ишларни олиб бормоқда. Яқинда беданачиликка қўл урилиб, тухум йўналишида 1200 бош бедана келтириб, парваришлана бошланди. Эндиликда бедана жўжаларини шу ернинг ўзида етиштириш имконини берувчи технология ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур иш амалга ошса корхона ҳар 32 кунда 14 мингта жўжа етиштириш имкониятига ҳам эга бўлади.

Яна бир карманалик якка тартибдаги тадбиркор Башорат Тожиева ҳам 2014 йилда ҳунармандчилик асосида нақшинкор чорпоя, хонтахта, зина, диван каби маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйган эди. 4 нафар киши иш билан банд бўлган субъект томонидан ҳар ойда мазкур турлардаги ўртача 10 та маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

— Банкдан 14 миллион сўмлик кредит олиш ҳаракатидамиз, – дейди биз билан суҳбатда Б.Тожиева. – Бунинг эвазига тахтага нақш чизиш ускунасини харид қилмоқчимиз. Иш ўринларини кўпайтириб, корхона фаолиятини яхшилаш учун устахона қуриш мақсадида туман ҳокимлигига ер ажратиш борасида ариза билан мурожаат қилганмиз. Ҳозирча хатимизга жавоб олмадик. Келгусида ана шу ишимиз амалга ошса, бу биз учун муҳим аҳамиятга эга бўларди.

Корхона яқинда туманда ўтказилган “Ташаббус — 2017” кўриктанловида иштирок этиб, юқори натижани қўлга киритди. Бу, албатта, субъект фаолияти истиқболли эканлигини ҳам кўрсатади.

Умуман олганда, маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларнинг бозор талабларидан келиб чиқиб турли йўналишлардаги корхоналар ташкил этишаётгани нафақат ўзлари, балки ўша ҳудуд учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу билан бирга уларнинг истиқболли фаолияти тадбиркорлик ҳар бир оила турмуш фаровонлигини таъминлайдиган муҳим омиллардан эканлигига исбот бўлмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ.

Суратлар муаллифи Сирож АСЛОНОВ

22.05.2017