Ҳурматли тадбиркор!
Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик мухитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар учун барча Интернет тармоғи орқали электрон шаклда такдим этиш имконияти тўлиқ яратилган.
Сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига тааллуқли бўлганлиги сабабли, ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай корхона ташкилот фаолияти тўғрисидаги давлат статистика ҳисоботи шаклини такдим этишингиз лозим.
Илтимос, ўз вақтида ҳисобот такдим этишни унутманг!
Ўз ўрнида мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини такдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни такдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб булишини эслатиб ўтамиз.
Сиз мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича Давлат Статистика Қўмитасининг www.stat.uz расмий сайти ҳамда (79) 532-32-33 телефон рақамлари орқали батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.
Туман статистика бўлими 29.04.2021 йил