- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 400
Давлат бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш – айни пайтда кун тартибидаги муҳим масала саналади. Бу эса аввало, корхона-ташкилотларнинг ОАВ билан тобора яқин ҳамкорлик ўрнатиши билан боғлиқ.
Кейинги вақтларда вилоятимизда матбуот анжуманларининг тез-тез ташкил этиб келинаётгани айни жараён воҳамизда қизғин кечаётганидан далолат беради.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 811
Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаровнинг
1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан соҳа ходимларига
Т А Б Р И Г И
Қадрли устозлар, меҳри дарё мураббий ва ўқитувчилар!
Аввало Сизларни, Сизлар орқали туманимизда фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва мураббийларни, умрини мамлакатимиз ёшларига таълим-тарбия беришдек шарафли ишга бағишлаб келаётган муҳтарам устозларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Шубҳасиз, ҳар қандай жамиятнинг эртанги тараққиёти ўқитувчи ва муаллимнинг бугун қилаётган меҳнатига боғлиқ. Ватанимизнинг эртангги куни, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги устоз – муаллим фаолияти сабр – бардош ва матонат намунаси, десак асло хато бўлмайди. Чунки мактабга илк бор қадам қўйган гўдакка биринчи ҳарфларни ўргатишдан тортиб уни эл-юрт корига ярайдиган этук инсон, ўз касбининг устаси бўлган малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш осон иш эмас. Бунга кунлар, ойлар, йиллар давомидаги фидокорона меҳнат туфайлигина эриши мумкин.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 423
Кармана тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2019 йил 25 сентябрь куни “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Барчамизга маълумки Республикамизда ёшларга дахлдор бўлган долзарб масалалар, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 424
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Кармана тумани Маликработ ҳудудидаги “Сардоба”, Нарпай ҳудудидан “Камолот”, Жалойир ҳудудидан “Юқори буғ” маҳаллаларида туман Ички ишлар бўлимининг ҳудудий бўлинмалари замонавий лойиҳалар асосида қурилган биноларда фаолият бошлади.
Бу масканда, тегишли ҳудудда содир этилган, биринчи навбатда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиб, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни келтириб чиқарган омиллар аниқлаштирилади.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
28.09.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 408
Кармана туманида “Обод марказ” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ йил сўнгига қадар Обод туман маркази лойиҳасини амалга ошириш бўйича аниқ ва режали топшириқлар берилган эди.
Жумладан:
Йўлларни таъмирлаш соҳасида жами қиймати 5,2 млрд. сўмлик 2,5 км йўлга асфальт ётқизиш, 3 км пиёдалар йўлакчаси ўрнатиш. Туман марказидаги “Гулбоғ” асосий кўчаси 0,5 км қисми 5 метрга кенгайтириш, 3 км янги латок ўрнатиш режага киритилган. Йўлларни ёритиш учун 70 та ёритиш устунлари жойлаштириш ҳамда 150 метр велосипед йўлакчасини қуриш ишлари бошланган. (А.Темур кўчасида 1,0 км, Гулбоғ кўчасида
0,5 км. Т.Малик кўчасида 1,0 км). Шу кунга қадар йўллар таъмирланишида 8% (400 млн. сўм)лик ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, туман марказидаги Темур Малик кўчасининг асфальт ётқизиш ишлари, дастур доирасида бажарилиши лозим бўлган йўл қурилиш ишларига маблағ ажратилиши кутилаётган бўлиб, 2019 йилнинг 3-чораги якунлари маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан режадаги барча ишлар тўлиқ бажарилиши таъминланади.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
23.09.2019 й