мактаб“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Кармана тумани бўлими томонидан оила қуриш арафасида турган ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш мақсадида “Бўлғуси келин куёвлар инновацион мактаби” ташкил этилди.
Жорий йилнинг 31 июль ва 1 август кунлари Мазкур мактабда Кармана тумани ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган 19 нафар никоҳланувчи ёшлар 18 соатлик ўқув дастури асосида ўқитилди. Ўқув машғулотларида ёшларга оилавий хаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари, оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш масалалари, соғлом турмуш тарзи, жинсий хаёт психофизиологияси тўғрисида маълумотлар берилди.
Ўқув машғулотлари хаётий ва касбий тажрибага эга, ўз соҳаси мутахассислари, яъни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова, “Қосим Шайх” жомъе масжиди имоми М.Очилов, “Coworking” маркази иш юритувчиси, “Edu–Action” корхонаси “Study Abroad” бўлими ходими М.Нажмиддинова, “Оила” маркази вилоят бошқармаси ҳузуридаги ўқув курси психологи Н.Эрмаматова, Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси в.б. – Ф.Юсупов, туман Адлия бўлими мутахассиси, тиббиёт ходимлари уролог Ш.Бозоров, акушер-гинеколог Г.Рўзиевалар томонидан қизиқарли ва интерфаол тарзида ўтказилди. Курс тингловчиларининг телефонлари “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг “Оила сабоқлари” мобил иловасига уланди, ҳар бир жуфтликка “Мустаҳкам оилага йўлланма” ёш келин-куёвлар ён дафтарчаси топширилади. Ўқув курси битирувчиларига “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари ва туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан имзоланган Сертификатлар, ФХДЁ бўлими мудири Н.Тўраева томонидан никоҳ гувоҳномалари топширилди.
Ўқиш натижалари бўйича ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилганда, барча ёшлар дарслар фойдали ва қизиқарли бўлганлигини, оилавий хаётда учрайдиган муаммолар ва қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беришини эътироф этдилар.
        Мазкур ўқувлар ҳар ойда 1 марта ўтказилади.

“Оила” маркази туман
бўлими раҳбари Г.Джалилова
01.08.2019 й

Паризода10    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видео селектор мажлиси қарорининг V-бўлим, 34-бандидда белгиланган 5-ташаббус (хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш) бўйича Кармана туман Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилаётган ишларни жойлардаги ҳолатини ўрганиш юзасидан туман ҳокимининг 2019 йил 17 июндаги 01-31/ 37 сонли чора тадбирлар дастури қабул қилиниб, жорий йилнинг 22 июнь кунида мазкур семинар Кармана тумани худуди бўйича ўтказилди.
   Ўтказилган семинар дастурида дастлаб, Кармана тумани “Арғун” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Паризода” тикувхонасига ташриф буюрилди. “Паризода” тикувхонаси раҳбари Жўраева Гулшода фаолият юритиб келаётган мазкур хонада 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, бугунги кунда иш билан банд бўлган хотин-қизлар томонидан мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси тикилиб, мактаблар ўртасида тузилган шартномалар орқали ўқувчиларга етказилмоқда.                

 

Хотин – қизлар  кўмитаси  бош
мутахассиси Д.Шамсиддинова
01.08.2019 й

паспорт    Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.
Бундай жараёнлар қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Лекин, бу аксар ҳолларда солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун қаратилиб, фақат эркаклар рўйхатга олинган.
Аҳолини расмий рўйхатга олиш 1790 йил АҚШда, кейинчалик 1800 йил Швеция ва Финляндияда, 1801 йил Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо, бу узоқ муддатга чўзилган. Масалан, АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давом этгани ҳақида маълумотлар бор.
ХIХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш кенгайди. Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилиб, бу борада илмий дастурлар ишлаб чиқилди. Хусусан, ХIХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида
54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин 151 та давлатда, 1965-1974 йиллар 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган.
Буюк Британияда 1920 йили Қўшма Қиролликда аҳолини рўйхатга олиш қонуни қабул қилинган. Мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда, одатда, апрел ойи ўтказилади.
     Ҳозир деярли барча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш олиб борилмоқда.
Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йил ўтказилган бўлиб, бу оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йиллар ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган. Аммо мустақилликдан сўнг бу каби ишлар бажарилмаганди.
Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатларини аниқлаш, унда замонавий технология ва услуб асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаш, якуний натижаларни амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни келтириб ўтиш назарда тутилган.
Узоқ йиллар юртимизда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмагани боис аҳоли сони, ёш-жинс таркиби, ҳудудий жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзгаришлар борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси» тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясида аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган бўлиб, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари белгиланган.

Кармана туман статистика
бўлими бошлиғи в.в.б
М.Сафаров
01.08.2019 й

 

Спарк     O‘zbekiston Savdo-sanoat palatasi, Fermer, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, “Hunarmand” uyushmasi, Yoshlar ittifoqi va turli vazirlik, idoralar ko‘magida an’anaviy o‘tkazib kelinayotgan “Tashabbus” ko‘rik-tanlovi kichik biznes va xususiy tadbirkorlik, fermerlik harakatini qo‘llab-quvvatlash, milliy hunarmandlik udumlarini yanada ravnaq ettirishga keng imkon ochayotgani bilan ahamiyatli bo‘lmoqda.
Bu yil mazkur tanlovga hududlardan jami 6 ming 712 nafar tuman va shahar tadbirkorlik sub’ektlari ishtirok etdi. Ular orasidan 960 nafar tadbirkor, fermer hamda hunarmand Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichlariga chiqdi.
Poytaxtimizda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun tadbirkorlar, fermerlar va hunarmandlar o‘rtasida “Tashabbus — 2019” ko‘rik-tanlovining respublika bosqichi ko‘tarinki ruhda bo‘lib o‘tdi. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun bellashgan 69 nafar tadbirkorlik sub’yekti orasidan viloyatdoshimiz — “Export Fish Produkt” mas’uliyati cheklangan jamiyati rahbari Obidjon Saidov “Yilning eng yaxshi yosh tadbirkori” nominasiyasi bo‘yicha g‘oliblikni qo‘lga kiritdi va Prezident sovrini — “Spark” avtomashinasi sohibi bo‘ldi.
G‘ayratli, yangi orzu-maqsadlar bilan yashayotgan yosh tadbirkor yigitga Prezident sovrini muborak bo‘lsin, deymiz!


navoinews.uz
saytdan olindi.
01.08.2019 й

uflbТуманимиздаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шарофиддин Бобомуродов годжи мевали ўсимликни етиштирди.

“Тибет барбариси”, “Хитой деразаси” каби номлар билан маълум бўлган, асосан Тибет ва Хитойда етиштириладиган годжи мевасининг асосий фазилати шундаки, унинг таркибида саратонга қарши минерал бўлиб, табиатда жуда камёб ҳолда учрайди.

— Мен бу ўсимлик билан қизиқиб қолдим ҳамда уни юртимизда ўстириш мақсадида интернет тармоғи орқали буюртма бериб, уруғини 2 ой деганда қабул қилиб олдим. Ҳозирда годжи мевасини ўзимизнинг томорқамизда етиштирмоқдаман, — дейди Ш. Бобомуродов.

Ушбу меванинг номи “Узоқ умр кўриш” деган маънони англатади. У инсон организмининг кучқудратини оширувчи озиқовқат маҳсулоти сифатида Осиёда биринчи ўринда туради.

Жамшид МУСАЕВ,

Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи туман

Кенгаши бош мутахассиси.

15.11.2018