Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Кармана тумани бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари Навоий вилоят ва Кармана туман Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказувчи Ягонаучастка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг тумандаги ижроси туғрисида.
3. Туманда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
4. Кармана тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йил III чораги ижроси тўғрисида.
5. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг Ижтимоий йўналишларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида.
6. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрсида”ги 464-I-сон Қонунининг тумандаги ижроси ҳамда тумандаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни натижадорлиги тўғрисида.
7. Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ПФ-5106-сон Фармонининг ижроси тўғрисида.
9. Туманда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
10. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси хамда тумандаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
04.11.2019 й