Бугунги глобаллашув даврида шу нарса маълумки, хар қандай статистик тизим фаолиятининг самарадорлиги унинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасига боғлиқдир. Давлат статистика қўмитасида 1997 йилда биринчи марта АКТ ҳақида сўз юритила бошлади. Айнан ўша йилдан бошлаб статистика ҳодимлари шахсий компьютерлар билан таьминлана бошланди ва ушбу жараён статистик маълумотларни электрон шаклда қайта ишлашга ўтиш учун биринчи қадам бўлди. Барча бўлинмаларида локал ҳисоблаш тармоқлари қурила бошланди. 2003 йилга қадар босқичма-босқич ҳисоблаш техникаси билан таьминланди. 2004 йилда статистика тизимида Марказий аппарат ва ҳудудий статистика бошқармалари ўртасида маьлумотлар узатишнинг уланиш тезлиги 128 кб/с. бўлган корпаратив тармоғи яратилди. 2008 йил охирига келиб, статистика ходимларининг иш жойларини компютер техникаси билан таьминланиши 74 % ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрдаги ПҚ-999-сонли қарори ижросини таьмилаш мақсадида, статистика органлари замонавий компьютер техникаси, телекоммуникация ва переферик ускуналар, ҳамда лицензияланган дастурий таьминотлар билан жиҳозланди. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширувчи дастурий техник-таьминоти ва маълумотларни сақлаш Маркази ташкил этилди. Статистик маьлумотларни йиғиш жараёнини автоматлаштиришни «eStat» электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими амалга оширади, уни тадбиқ этиш эса босқичма-босқич амалга оширилди.
Биринчи босқичда 2011 йилнинг феврал ойида корхоналар ва ташкилотларга статистик ҳисоботларнинг тўртта шаклини, 2012 йилнинг бошида 22 та, 2015 йилдан бошлаб барча ҳисобот топширувчи тадбиркорлик субъектларининг электрон шаклда статистик хисоботларни тақдим этишига тўлиқ ўтилиши таъминланди.
2017 йил 31 октябрда Давлат статистика қўмитасининг хозирги расмий веб- сайти www.stat.uz , тўртинчи версия бўлиб, ишга тушурилди.
2018 йил август ойидан янгиланган Автоматлаштирилган «eStat 3.0» ахборот тизими жорий этилди. Сентябрь ойида статистика органлари томонидан тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича ўтказилган танлама кузатувда танлаб олинган кичик корхона ва микрофирмалар томонидан янгиланган автоматлаштирилган «eStat 3.0» ахборот тизими орқали анкеталар тўлдирилиб, унда кичик тадбиркорлик ҳолатини ва ривожланиш истиқболларини баҳоладилар .
Энди барча статистик маьлумотлар «Расмий статистика» менюсида нашр этила бошланди. Қулай навигация бўлиши ва керакли маьлумотларни қидириш учун меню таркибий бўлимларга бўлинган, масалан Макроиқтисодий кўрсаткичлар, Миллий ҳисоблар, Нарх, Инвеститция ва қурилиш, Кичик тадбиркорлик, Демография ва меҳнат ва бошқалар.
Кармана туман
статистика бўлими
23.10.2019 й