- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 409
Кармана туман статистика бўлимда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да ташриф буюрган тадбиркорлик субъектларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кенг эркинликлар бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари тўғрисида, шунингдек, мазкур қонун ҳужжатлари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 358
Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик дастурига мувофиқ “Оила” маркази, туман Маҳаллалар кенгаши, “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Пахтаобод” маҳалласида Оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қара-тилган “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларга “Оила” мадҳияси ва Республика маҳаллалар кенгаши, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” маркази фаолларининг МУРОЖААТИ ўқиб эшиттирилди. Тадбир иштирокчилари намунали оилаларнинг ўзига хос оилавий қадриятларини ёш оилалар, оила қуриш арафасида турган йигит-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, замонавий намунали оилалар сафини кенгайтириш, ибратли оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, улар тажрибасини оммалаштириш муҳим эканлигини таъкидлашди. Тадбирда “Яхши тарбия” видеоролиги намойиш этилди.
“Оила” маркази
Кармана туман бўлими
19.11.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 366
“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қарорга мувофиқ, Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари янги таҳрирда тасдиқланиб, Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бош директорининг “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилди.
Қоидаларда, жумладан қуйидагилар белгиланди:
• маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш тартиби;
• қаттиқ, суюқ, йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ҳамда ташиш тартиби;
• маиший чиқиндиларни полигонларга (чиқиндихоналарга) жойлаштириш тартиби;
• чиқинди ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш тартиби;
• ихтисослаштирилган транспорт воситаси ва унинг экипажига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар.
Qalampir.uz
Tahririyati
08.11.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 407
Ассалому алайкум ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Авваламбор барчангизни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.
Давлат байроғи фуқароларга ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда давлат рамзи қабул қилинган кунни республика бўйича барча ҳудудларда нишонланиши белгилаб олинди.
Шу муносабат билан бугунги тадбиримиз ҳам “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим” шиори остида бўлиб ўтмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 439
Туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилаётган “ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ!” интелектуал ўйининг навбатдаги 5 ноябрдаги 4-сонида Одил Ёқубовнинг Улуғбек хазинаси асаридан саволлар ўйналди. Ушбу 4-турда 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби барча саволларга жавоб топган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.
МУТОЛААГА ШОШИЛИНГ ДЎСТЛАР!
жамоларга омад тилаймиз.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
06.11.2019 й