- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 397
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида туманда 4177,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган, ўтган йилнинг январь-ноябрь ойига нисбатан 119.4 фоизга кўпайган бўлиб, шундан истеъмол товарлари 488.2 млрд.сўмни ташкил этиб, яъни ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 110.4 фоизга кўпайган.
Туман статистика
бўлими 25.12.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 414
“Оила” маркази Кармана туман бўлими жамоатчилик ташкилотларининг ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган хамкорлик дастури асосида ўтказилаётган “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!” мавзусида давра суҳбатининг сўнгги босқичини якунлади. Давра суҳбатлари намунали оилаларнинг ўзига хос оилавий қадриятларини ёш оилалар ўртасида тарғиб қилиш, «Соғлом оила - соғлом жамият» концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, оиланинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш, замонавий намунали оилалар сафини кенгайтириш, ибратли оилаларни ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш, улар тажрибасини оммалаштиришга қаратилган.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 388
O'zbekiston Yoshlar ittifoqi Karmana tuman Kengashi tashabbusi bilan tumandagi 2-sonli musiqa maktabida Kamalak yoshlari bilan yangi yil tadbiri bo‘lib o‘tdi. Unda yil davomida yoshlarga oid Davlat siyosatini qo'llab quvvatlagan tashkilot rahbarlari tuman Kengashining diplom va sovg‘alari bilan taqdirlandilar.
Tuman hokimligi
axborot xizmati
24.12.2019 y
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 364
Бугун 24 декабрь куни Кармана тумани “Юқорибуғ” МФЙда яна бир мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Давлат–хусусий шерикчилиги асосида табдиркор Алишер Маматов томонидан 120 ўринли “ЛОЧИН” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, фойдаланиш учун топширилди.
Очлиш маросимида туман ҳокими Ф.Умаров, 2 сектор раҳбари А.Сувонов ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирда туман маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан концерт дастури ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
24.12.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 329
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан” деган сўзлар “туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларининг рухсатномасига биноан” деган сўзлар билан алмаштирилади.
15-модданинг амалдаги таҳририга кўра, яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Манба:Kun.uz