ТАДБИРКОРБарчамизга маълумки, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиб, уларнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссаси, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, кўрсатаётган хизматлари барчаси статистик ҳисоботлар орқали ёритилиши, тадбиркорлик ҳаракатининг ривожланиш ҳолати, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида, статистик кузатувлар шаклларини ва уларни тақдим этиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш, соҳага оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари кенг оммасига тушунтириш давлат статистика органларининг муҳим вазифаларидан бири эканлиги айтиб ўтиш жоиздир.


Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2017 йил 1 январдан кучга кирганлиги ва унинг Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигига жаҳонда умумий эътироф этилган иқтисодий фаолият турларини таснифлашни жорий этиш, кичик тадбиркорлик субъектларини таснифлашда ундан фойдаланиш, шунингдек статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (кейинги ўринларда ИФУТ деб аталади) ўтганлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юридик шахслар тўғрисидаги ахборотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ИФУТдан фойдаланиш учун уни «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотномалари ва классификаторлари регистрига киритганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2646-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни фирма номини захирага олиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

 

Туман статистика бўлими
31.01.2020 йил