- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 368
Туман миқиёсида 2020 йил 20 февраль куни соат 9:00 дан 1818300 дона кўчат экиш акцияси “Кўчат экиб, боғ яратиш-эзгу анъана” шиорида старт олади.
2020 йилнинг 20 февралидан 20 апрелига қадар давом этадиган ушбу акция жараёнида ҳар бир ҳудудда кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсад қилинди.
Мазкур акцияда иштирок этиб, келажак учун боғ яратаман деган ҳар бир тумандошларимизга омадлар тилаймиз.
Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
19.02.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 347
Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида Кармана тумани И.Каримов кўчаси “Бешкент” МФЙ ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлагидаги носозлик бўйича фуқаролар томонидан мурожаат этилган эди.
Ушбу муаммо тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Ҳозирда пиёдалар ва автомобил ҳаракатланишида ҳеч қандай ноқулайликлар йўқ.
Кармана туман ҳокимлиги
матбуот хизмати 17.02.2020 Й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 359
2020 йилнинг 7 ва 8-февраль кунлари Кармана туман “Оила” маркази ҳузурида ташкил этилган “Ёшларни оилага тайёрлаш”га йўналтирилган 16 соатлик ўқув курси ўтказилди.
Ушбу ташкил этилган ўқув курси соатларида “Оила ҳаётининг психологияси” мавзусида тумандаги 2-мактаб психологи Г.Маҳмудова, “Диний аҳлоқий тарбия” мавзусида туман имоми М.Мустапоев, “Маънавий қадриятлар” мавзусида туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова, “Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар” мавзусида Ж.Хамраев, “Репродуктив соғлик, йигит ва қизларга” мавзусида уролог Ш.Бозоров ва генеколог Г.Рўзиевалар дарс соатлари ўтишди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 428
“Китобга тўла уйнинг файзи шу қадарки уларни варақлаш баробарида сен ўзингни китоблардаги донолик шарбатини симираётгандек ҳис қиласан”. Ёзувчи Марк Твеннинг китоб ҳақидаги мазкур фикри ўз мазмун моҳияти билан жуда аҳамиятлидир.
Албатта, китоб инсон тафаккурини бойитиб, уни комилликка етаклайди. Шу боис юртимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида республикамизнинг 186 та ҳудудида аҳолига жаҳон андозаларига мос равишда сифатли ва тезкор ахборот кутубхона хизматини кўрсатиш мақсадида Ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилди. Жумладан, Кармана туманида ҳам Ахборот-кутубхона маркази ўз фаолиятини бошлади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 366
2020 йил 10 февраль куни Кармана туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ф.Умаровнинг эркин очиқ мулоқот шаклидаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 1-сектор ҳудудидан уюшмаган ёшлар, ёш тадбиркорлар ва бошқа етакчилардан иборат 70 дан зиёд йигит-қиз ҳамда туман ҳокими ўринбосари, ташкилот раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши масъул ходимлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда ёшларни иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун тижорат банклардан кредит олиш масалаларида, туман ҳокими Ф.Умаров масъул раҳбар ходимларга оилавий шароитларни жойига чиқиб ўрганишимиз ҳамда тажриба асосида кўрсатмалар бериш кераклигини такидлаб ўтди.