- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 403
Кармана туман ҳокимлиги томонидан “Аллон” МФЙда яшовчи фермер хўжалиги раиси Мавлуда Жалилова 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабатида “МЎЪТАБАР АЁЛ” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
9.03.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 373
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кармана туманида байрам кечаси ташкил этилди.
Туман ҳокими Фахритдин Умаров кечага ташриф буюрган ва туманимиздаги барча муҳтарам онахонлар, опа-сингилларимизга байрам табригини йўллади. Туманимизда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ўз касбининг фидойилари бўлган хотин-қизларимизнинг тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 387
Кармана тумани Азамат МФЙда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида 2020 йилда амалга ошириладиган “Обод маҳалла” дастурида режалаштирилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Ушбу 1-сектор ҳудудида жойлашган Азамат маҳалласида 582 та хонадонларда 2730 та аҳоли истиқомат қилмоқда.
Мазкур, Азамат МФЙда “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида кенг кўламдаги ишлар жумладан, 12,7 км марказий ва ички йўлларда жорий таъмирлаш ва асфалть ётқизиш, 15 км ичимлик сув тармоғини реконструкция қилиш, тунги ёритиш, электр, газ тармоқларини яхшилаш ҳамда бошқа бунёдкорлик ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 348
Бугунги Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессиясида Навоий вилоят ҳокими, сенатор К.Б.Турсунов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси, сенатор Ж.Ходжаевлар иштирок эдти.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ахбороти эшитилди ва секторлар кесимида, вилоят ҳокими К.Турсунов таҳлилий кўрсатгичлар билан маҳалла раисилари, депутатлар ўзларининг аниқ мақсадларга йўналтирилган вазифаларини белгилаб олишлигини мисолларда келтирди.
Шунингдек, туман марказидан канализация тармоғи ўтказилиши ва Кармана кўчасининг кенгайиши ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирлар сессияда атрофлича муҳокама этилди.
Туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
6.03.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 379
"Бир миллион дарахт акцияси"нинг 12 кунлигида Кармана туманида 537914 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Туманни экологик тоза ҳудудга айлантириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш мақсадида, 2139800 дона режа қилинган дарахт кўчатлари, кўнгиллилар томонидан ерга қадалмоқда.
Туман ҳокимлиги
Матбуот ҳизмати
02.03.2020 йил