2020 йил 29 март куни фуқаро Тухтагул Турдиева томонидан ўзининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Кармана тумани “Талқоқ” маҳалласи Талқоқ-2 массивидаги кўп қаватли уйларга берилаётган ичимлик суви истеъмол учун яроқсиз деган маълумот йўлланган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман “Сувоқава” ДУК филиали ходимлари иштирокида мурожаат жойига бориб ўрганилганда, аҳоли томонидан ичимлик сувига ҳеч қандай эътирози ва эхтиёжи йўқлиги билдирилди.
Шунингдек, мурожаатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида фуқаро Тухтагул Турдиевани суҳбатга таклиф қилганимизда уйида бўлсада, хонадони эшигини ҳам очмасдан хаттоки ўзини уйда йўқдек тутиб, саҳна кўриниши намойиш этди.
Фуқароларни фикри билан айтганда, якка тартибда қурилган уй-жой хонадонлари учун берилган ичимлик суви линиясидан рухсат берилган умумий фойдаланиш крандан аҳоли доимий фойдаланиб келаётгани, яшаш хонадонларининг учунчи қаватида ҳам сув босимининг етарли даражада ёки керагидан ортиқ эканлиги ва истеъмол учун яроқлигини маълум қилиб, ичимлик суви нотоза, йўқ деган бундай ёлғон маълумотларни тарқатаётган қўшниларимиз ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиши лозимлиги билдирилди.
Ҳақийқий ҳолат билан танишиш мақсадида учунчи қаватга чиқдек ва сувнинг тозалиги ҳамда қандай ҳолатдалигини ушбу видео (видео ролек, сувнинг лаборатория ҳулосаси ва жараёнга оид фотолар билан фейсбукда батафсил танишинг) орқали эътиборингизга ҳавола этдек.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
30.03.2020 йил