Устоз 2Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров “Азамат” маҳалласи Шеробод-1 кўчасида истиқомат қилиб келаётган ҳунармандчиликка бел боғлаган 16 та оила аъзоларининг бир нечтаси фаолияти билан танишди.
Ҳунармандлик авлоддан-авлодига ўтиб келаётган А.Насимов, Н.Эргашев, И.Эргашев Д.Тилабов ва С.Кенжаевлар сулолаларининг ҳунармандликни “Бешикчилик” йўналишини ривожлантириш билан "устоз-шогирд" анъанаси асосида 30-35 нафар ёшларимизни ҳунарга ўргатиб келаётганлиги кишини қувонтиради.
Туман ҳокими Ф.Умаров ушбу ноёб истеъдод эгалари фаолияти билан танишиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев такидлаганларидек Ҳунармандликни ривожлантириш учун "Устоз-шогирд" анъанаси асосида бу жараёнга ёшларни жалб этиш, ҳунармандларни шогирд олиш ва ҳунарга ўргатишга рағбатлантириш, ёш ҳунармандларга фаолиятини бошлашда ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги тўғрисидаги ибораларини яна бир бор ёдга олиб, Сиз ҳунармандларни ҳар доим қўллаб-қувватлашга биз раҳбарлар доим тайёрмиз деб уста ва шогирдларга қувонч улашди.

 

Устоз 4

 

Устоз 7

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
10.04.220 йил