Ҳурматли, тумандошлар!
Бугунги улуғ “Наврўз” айём кунлари бўлишига қарамасдан Сизларга мурожаат қилиб, дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатларида тарқалган коронавирус касаллиги бизга ҳам четдан кириб келганлиги ва ўзаро ҳамжихатликда ҳеч қандай саросимага тушмасдан доимий яшаш фаолиятимиз давомида амал қилиб келаётган санитария-гигиена қоидаларига эътиборни кучайтирган ҳолда бу касалликни енгиб ўтишга кучимиз етишини такидламоқчиман.
Шунга кўра, туманимиз аҳолиси ва юртдошларимиздан ваҳимага тушмаслиги ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш билан вақтинча республикамизда эълон қилинган карантин даврида, касаллик вируси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларига жиддий ёндашишимиз талаб қилинмоқда. Бу билан яъни, вирусни бир жойдан иккинчи жойга инсон қўл излари орқали кўчиб ўтиш эхтимоли аниқланганлиги сабабли, доимий кундалик ҳаётимиздан узоқлашмаган тарзда гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилишимиз талаб этилади.
Азиз, тумандошлар!
Сизларга, бундай вазиятда республикамизнинг барча телеканаллари ҳамда интернет тармоғидаги ижтимоий саҳифалар орқали эфирга узатилаётган фарзандларимиз учун дарс соатлари ва биз катталарга кино актёрларимиз томонидан тухфа этилаётган филмлар тўпламидан баҳра олиб, фарзандлар тарбиясида бўлишингизни сўрайман.
Шуни алоҳида айтмоқчиманки, баъзи ахборот тарқатувчи манбалар орқали ўзини ҳурмат қилмасдан, бозорлардаги озиқ-овқат, дорихоналардаги дори-дармон ва йўловчи ташиётган транспорт воситаларида йўл ҳаққини асоссиз ошириб юборди деган булмағур фикрлардан Сизларни йироқ бўлишларингизга ишонаман.
Бундай ишонч билан айтилган гапларим боиси, туманимиз марказида жойлашган “КАРМАНА ДЕҲҚОН БОЗОРИ”даги барча турдаги қишлоқ
хўжалиги-ю, нон ва ширинлик махсулотлари савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз ўзимизнинг тумандошлар опа-сингиллар, ака-укаларимиздир.
Биз ўзбек ўғлонлари бундай вазиятда, нархларни сунъий ошириб бир оилага моддий зарар етказмаслигимизни, масъул раҳбарлар иштирокида тумандаги барча савдо мажмуаларида бўлганимизда гувоҳи бўлдек.
Сўзимни якунлар эканман ўлкамизга кириб келган, янгиланиш ва яшариш айёми, меҳр-оқибат, эзгулик, яратувчанлик ва гўзаллик рамзи, миллий қадриятларимиз тимсоли, шарқона янги йилимиз бўлган “Наврўз” байрамини оила даврасида, кўратинки рухда нишонлашингизни сўраб қоламан.
Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати