Бош вазир қабулМуҳтарам Президентимизнинг Тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида одилона сиёсатларини амалга оширишлари натижасида, бугунги кунда Республикамиздахорижий давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорлик қилишга ва инвестеция киритишга катта шароитлар яратилди.
Бунинг натижасида, кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан, қўшимча иш ўринлари яратиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини ички бозорни тўлдириш, қолаверса жаҳон бозорларига экспорт қилишга кенг йўллар очиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони қабул қилиниб, мазкур фармонга асосан республиканинг барча туман ва шаҳарларида “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” ташкил этилиб, бугунги кунда ҳар бир туман ва шаҳарларда, “Қабулхоналар” ўз фаолиятини олиб бормоқда.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ташкил этилишидан асосий мақсад, бу жойлардаги(шаҳар), туман давлат ва хўжалик бошқарув идоралари раҳбарлари ўртасида тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, тадбиркорларга муоммо ва мурожаатларини ечиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва шаффоф тизимини жорий этиш, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳоли, тадбиркорлик субъектларини давлат идоралари билан боғлайдиган кўприк вазифасини амалга ошириши ва ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида, (сайёр) уйма-уй юрган ҳолда тарғибот ташвиқот ишларини кенг олиб бориб, уларнинг фаоллиги ошириш хисобланади.
Хусусан, Кармана туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаситомонидан ҳам тадбиркорларнинг муоммоларини ечишга доир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Айрим давлат корхоналарининг мутасадди вакиллари ўз хизмат вазифаларини ўз вақтида тўлиқ бажармасликлари натижасида, тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик ва бюрократик тўсиқлар қужудга келаётганлиги туфайли,бюрократик тўсиқларни ечимини ечишга амалий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ушбу келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан ўз ечимини топишида масъул ташкилотларга тегишли (кўрсатма) топшириқлар берилмоқда.
Жумладан, Кармана туманидаги Арғун мфй худудида жойлашган аҳолини узоғини яқин қилишда йўловчи ташувчи автотранспортлар ва ҳайдовчиларига сифатли “Автостанция”хизмати кўрсатиб келаётган, “Нурдиёр автостанцияси” МЧЖ раҳбари Н.Юлдашев2019 йил июл ойидан буён, (Республика миқёсидаги),Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5-декабрдаги320-сонли қарори талабига кўра,Автостанция “Паспорт”ини ололмасдан келаётганлиги,бу жамият томонидан Навоий вилоят транспорт бошқармасига ёзма равишда бир неча бор мурожаат қилинган бўлсада, Транспорт вазирлигининг олдинги номланиши “Ўзавтодарётранс” агентлиги деб номланган сабабли янги “Паспорт” бланклар ишлаб чиқилмаган деган асоссиз равишда жавоб берилиши оқибатида янги намунадаги Автостанция “Паспорт”ини берилиши, пайсалга солиб келинаётганлигини тўғрисида мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат тегишли тартибда қабулхонанинг “business.gov.uz” ягона интерактив портали орқали Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига юборилди.
Транспорт вазирлиги томонидан, “Нурдиёр автостанцияси” МЧЖга янги намунадаги “Автостанция” Паспорти ажратиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Кармана туман ҳокимлиги ва Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2019 йил 18 октябрдаги 1/1605-Қ-сонли қўшма қарори асосида, Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилган бўлиб, жамоатчилик кенгаши аъзолари томониданбугунги кунда тадбиркорларгамунтазам кўмаклашиш тамойили асосида фаолият юритиб келмоқда.
Куннинг, долзарб вазифалардан бирига айланиб улгурган ва ўз ечимини топмаётган кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммо ва турли масалаларни бартараф этиш бўйичаасосланган таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигигаошкоралик ва шафофлик асосида кенгашнинг бераётган таклифларини доимий равишда тақдим этиб келинмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар, Сиз ҳам ўз ечимини топмаётган муоммоларга дуч келсангиз, туманда ва шаҳарларда ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига мурожаат қилишингиз мумкин. Албатта, Сизнинг қилган мурожаатларингиз Ҳукуматимиз қонунларида белгиланган тартибда тез муддатда ўз ечимини топади.

Бош Вазир қабулхонаси
Кармана  туман бўлими
мудири в.в.б У.Хайриев
26.03.2020 йил