2020 йил 10 февраль куни Кармана туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ф.Умаровнинг эркин очиқ мулоқот шаклидаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 1-сектор ҳудудидан уюшмаган ёшлар, ёш тадбиркорлар ва бошқа етакчилардан иборат 70 дан зиёд йигит-қиз ҳамда туман ҳокими ўринбосари, ташкилот раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши масъул ходимлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда ёшларни иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун тижорат банклардан кредит олиш масалаларида, туман ҳокими Ф.Умаров масъул раҳбар ходимларга оилавий шароитларни жойига чиқиб ўрганишимиз ҳамда тажриба асосида кўрсатмалар бериш кераклигини такидлаб ўтди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ва уларга зарурий тавсиялар берилди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
11.02.2020 йил