Жумаев ИхтиёрЎзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев ва Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаровлар “Дўрман” маҳалла биносида ўтказган сайёр қабулда, бандлик, кредит, тиббий даволаниш ва бошқа масалаларга оид 30 та фуқаролар мурожаатлари тенгланиб рўйхатга олинди.
Бунда 15 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб, 9 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб 6 та мурожаатлар назоратга олинди.
Шундан сўнг, “Дўрман” маҳалласининг Ҳунарманд кўчасида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга ихтиёжманд фуқаро Жумаев Ихтиёр ҳолидан ҳабар олиб, доимий шифокор назоратида бўлишлиги тўғрисида тавсиялар бериб, Беҳзод Мусаев томонидан ўзининг эсдалик соғалари топширилди. Бундан ташқари, И.Жумаевнинг хонадони ва хонадонига элтувчи йўлларни туман ҳокими ташаббуси билан техникалар ёрдамида текисланиб, шағал тошлари ётқизилди.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
12.12.2019 й

Президент расмЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш натижадорлиги ва бу йўналишдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириш мақсади ҳам белгиланган эди. Шунга мувофиқ, жорий йил 14 январда Президентимизнинг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

8 табрикКармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан туман аҳлига табрик сўзи йўллади.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
7.12.2019 й

e797cc0b 0073 6951 5a39 1befb070dbc0Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 декабрь куни мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш, мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аграр соҳада ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Унда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳада илғор технологияларни қўллаш бўйича қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Саммет расмиЎзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 29 ноябрь куни бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви якунлари хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий доиралари, эксперт-таҳлил ҳамжамиятлари ва оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Россия, АҚШ, Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида Тошкент саммити натижалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақа тараққиёти йўлида янги форматдаги мулоқотни ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббуси аҳамияти ҳақида сўз юритилмоқда.
Хусусан, ташқи сиёсат, халқаро хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳаларидаги масалаларни ўрганувчи Карнеги фондининг Москва маркази томонидан машҳур сиёсатчи, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бўйича мутахассис А.Дубновнинг Тошкент саммитига бағишланган мақоласи чоп этилди.