АҲОЛИ БАНДЛИМеҳнат ресурслари балансига кўра Кармана туманида 128521 та аҳоли бўлиб, шундан 48139 киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳолидан 43687 нафари банд аҳоли бўлиб, 4452 нафари ишсиз шахслар ҳисобланади ёки ишсизлик даражаси 9,2% ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4227 сонли Қарори қабул қилинган бўлиб, Қарорга кўра жорий йилда туманда 2372 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб қўйилган бўлиб, амалда 2584 та янги иш ўринлари яратилди ёки режа 108.9 % бажарилди.


2019 йилнинг ўтган даврида Кармана туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига жисмоний ва юридик шахслар томонидан 1897 нафар фуқаролар мурожаат қилган (шундан аёллар 1405 нафар, ёшлар 722 нафар) бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1070 (шундан аёллар 616 нафар, ёшлар 441 нафар) нафарини ишга жойлаштиришга эришилди. Шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар 436 нафар ёки режага нисбатан 180.2%, касбга қайта юборилганлар 232 нафар ёки режага нисбатан 100.4% га бажарилди. Мақбул келадиган иш ўринлари билан таъминлашнинг имкони бўлмаган 81 нафар фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди.
Тасдиқланган дастурга асосан 2019 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса ёш хотин-қизларнинг 60 нафари бандлиги таъминланди.
Кармана туманида яшовчи 12 нафар жазодан озод бўлган шахслар мурожаат қилган бўлиб, 11 нафари марказнинг квота ва йўлланмаси асосида иш билан таъминланди ва бир нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.
Кармана туман ҳокимининг 2018 йил 18 октябрдаги № Қ-1343 – сонли Қарорига асосан 2019 йилда ижтимоий ҳимояга мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари миқдорини белгилаш мақсадида 318 та квота ўринлари ажратилган бўлиб, марказ йўлланмаси билан 248 нафар ижтимоий мухофазага мухтож ишсиз фуқаролар квота иш ўринларига ишга жойлаштирилган. Шу жумладан 13 нафар ногиронлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сонли Қарорига асосан марказга мурожаат қилган норасмий банд, етарли иш стажига эга бўлмаган 160 нафар фуқарога меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан марказга мурожаат қилган 28 нафар фуқарога тадбиркорлик қилиш учун субсидиялар ажратилди ҳамда 5 нафар ишсиз фуқароларга субсидия бериш орқали иссиқхоналар қуриб берилди.
2020 йилда ушбу кўрсатгичларни 2 баробарга кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

Аҳоли  бандлигига  кўмаклашиш
маркази директори: Ф.Рахматов
08.01.2020 йил