Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган раҳбарлари қатнашдилар.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Ў.Ражабовнинг ахбороти тингланди ва округлардан сайланиб, рўйхатга олинган 30 нафар депутат ваколати тасдиқланди.
Сессияда шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг регламентини тасдиқлаш, туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўрилди.
Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди.
Депутатлар халқ депутатлари туман Кенгашига 15-Кармана сайлов оркугидан сайланган депутат Умаров Фахритдин Самадовични Кармана тумани ҳокими этиб тасдиқлаш тўғрисидаги таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
15.01.2020 йил