- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 378
Туманимиздаги вилоят Баркамол авлод мактабида “ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ” интеллектуал танловининг 7 босқичи бўлиб ўтди.
БАРЧАНГИЗНИ УШБУ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВГА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШГА ЧОРЛАЙМИЗ.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
28.11.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 352
Тадбир давомида оилалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишда кўмаклашиш, бўлғуси келин-куёвларни иннавацион мактаб фаолиятини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий қадирятларни мустаҳкамлаш юзасидан сўз юритилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
26.11.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 374
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон– суверен демократик республика. Демократик республика бошқарув шаклини танлаган мамлакатларда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиб, давлат ҳокимияти органлари даврий асосда ўтказиладиган сайловлар орқали шакллантирилади.
Сайлов бу – давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликларини таъминловчи қадриятдир.
Сайлов – фуқароларни танлаш ҳамда ўтган давр мобайнида ўтказилган ислоҳотларга муносабат билдириш имконияти, давлат ҳокимияти органларини шакллантириш воситаси, сайлов натижасида келгусидаги мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ бўлади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 362
Эркаклар билан хотин-қизлар ўртасидаги тўлиқ ва ҳақиқий тенглик қонун устуворлигига асосланган адолатли ва демократик жамиятнинг ғоят муҳим элементи ҳисобланади. Жамиятнинг яхлит ривожланиши ва унинг барча аъзолари фаровонлигининг оширилиши эркаклар билан хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштирок этиши учун тенг имкониятларни тақозо этади. Аёллар томонидан ўз инсон ҳуқуқларини тўла ва тенг амалга оширишлари мамлакатда тинчликни мустаҳкамлаш ва демократия учун энг муҳим аҳамиятга эга.
Айниқса ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 363
Кармана тумани ҳокимлигида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикрни илгари суриб, ҳокимлар, сектор раҳбарларига тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш топшириғини берган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Кармана тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Фахритдин Умаров тумандаги тадбиркорларга мурожаат йўллади.
Таъкидланганидек, туманимизда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни “Ўзбекистон бренди”остида дунё бозорларига экспорт қилмокдалар.
Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар кун сайин жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда. Тадбиркор билан янада жипслашиб ишлаш, уларнинг дарди-ҳолини эшитиш, муаммоларига тезда ечим топиш асосий вазифа эканлигини айтди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
20.11.2019 й