Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Mирзиёев “Mактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди.
Қонунда давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлаши белгиланган.
Шунингдек, ҳужжатда мактабгача бўлган ёш ва унинг қай тартибда тоифаланиши аниқ белгилаб қўйилган.
Хусусан, мазкур қонунда мактабгача бўлган ёш ва унинг даврлари қуйидагича:
• Гўдаклик (туғилганидан бир ёшгача);
• Илк болалик (бир ёшдан уч ёшгача);
• Mактабгача бўлган кичик ёш (уч ёшдан тўрт ёшгача);
• Mактабгача бўлган ўртача ёш (тўрт ёшдан беш ёшгача);
• Mактабгача бўлган катта ёш (беш ёшдан етти ёшгача).
Манба: Uza.uz