кўринг 1“Оила” маркази Кармана туман бўлими жамоатчилик ташкилотларининг ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган хамкорлик дастури асосида ўтказилаётган “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!” мавзусида давра суҳбатининг сўнгги босқичини якунлади. Давра суҳбатлари намунали оилаларнинг ўзига хос оилавий қадриятларини ёш оилалар ўртасида тарғиб қилиш, «Соғлом оила - соғлом жамият» концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, оиланинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш, замонавий намунали оилалар сафини кенгайтириш, ибратли оилаларни ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш, улар тажрибасини оммалаштиришга қаратилган.


Давра суҳбати 24 декабрь куни “Арабхона” маҳалласида жойлашган 14-сонли мактабнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Г.Джалилова маҳалла яраштириш комиссияси фаолияти ва оилалар билан ишлашда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда оила маркази томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилаётганлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб, маҳалла мутахассиси М.Зоирова, намунали оила вакиллари Г.Мирзаева, ва Н.Рўзиевалар ўз хаётий тажрибаларини гапириб бердилар.
Шунингдек, давра суҳбатида “Оила” мадҳияси, "Яхши тарбия" видеоролиги намойиш этилди, 11 синф ўқувчилари ижросидаги шеър ва дутор чолғусида мусиқий чиқишлар давра суҳбати иштирокчиларига манзур бўлди.

Туман ҳокимлиги 
ахборот хизмати
25.12.2019 й