Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев ва Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаровлар “Дўрман” маҳалла биносида ўтказган сайёр қабулда, бандлик, кредит, тиббий даволаниш ва бошқа масалаларга оид 30 та фуқаролар мурожаатлари тенгланиб рўйхатга олинди.
Бунда 15 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб, 9 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб 6 та мурожаатлар назоратга олинди.
Шундан сўнг, “Дўрман” маҳалласининг Ҳунарманд кўчасида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга ихтиёжманд фуқаро Жумаев Ихтиёр ҳолидан ҳабар олиб, доимий шифокор назоратида бўлишлиги тўғрисида тавсиялар бериб, Беҳзод Мусаев томонидан ўзининг эсдалик соғалари топширилди. Бундан ташқари, И.Жумаевнинг хонадони ва хонадонига элтувчи йўлларни туман ҳокими ташаббуси билан техникалар ёрдамида текисланиб, шағал тошлари ётқизилди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
12.12.2019 й