Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани “Оила” марказида “Болаларни оилага ва жамиятга мослаштириш республика маркази” вакили Г.Ш.Куканянц томонидан ихтисослаштирилган муассасидан (ИМ) қайтаётган болаларнинг ота оналари ва оиласини болани қабул қилишга тайёрлигини баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича махсус тайёрланган тренерлар Г.Джалилова ва Н.Эрмаматова ҳамда маҳалла мутахассисларининг бу борада олиб бораётган фаолиятини ўрганиш (супервизия) ўтказилди.
Шунингдек, ИМ дан кайтиб келган Ш.Джамаловнинг хонадонида бўлиб, яшаш шароити, оила аьзолари билан муносабати тўғрисида боланинг онаси билан суҳбат ўтказилди.
Ш.Джамалов ўқиётган Навоий шахридаги 18-сонли мактабда бўлиб, дарсларга қатнашиши, ўзини тутиши тўғрисида мактаб директори билан суҳбат ўтказилди ва болани жамиятга мослашишида мактаб раҳбарияти ва психологдан яқиндан ёрдам бериш сўралди.
Қўқон ва Самарқанд шаҳарларидаги Ихтисослаштирилган мактабда ўқиётган, Кармана тумани Дўстлик ва Кумушкон маҳалласида истиқомат қилаётган 2 нафар болаларнинг қайтиб келиши жорий йил октябрь-ноябрь ойларида режалаштирилган.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
02.10.2019 й