- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 448
Ўтган ҳафта Россия Федерацияси ва Япониядан ташриф буюрган бир гуруҳ дипломатик корпус вакиллари ҳамда ишбилармонлар туманимиз ҳудудидаги “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан танишди.
Жумладан, “Газдевайс” ёпиқ акциядорлик жамияти бош директори С. Семисинов иштирокида иқтисодий зона дирекциясида газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Россия давлатида газ ускуналари ишлаб чиқарадиган мазкур йирик корхонада ҳар йили 1 миллион дона маҳсулот тайёрланади.
ЭИЗга шуниндек, Япониянинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти вакиллари ҳам ташриф буюрди. Департаментнинг директор ўринбосари Ёсио Исидзаки Навоий вилоятида япониялик тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда олимларнинг мазкур соҳада илмий текширувлар олиб бориш имкониятларини ўрганди. Делегация аъзолари ЭИЗдаги “Агрофреш” қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишишди.
Ташриф давомида японияликлар томонидан “Навоий” эркин иқтисодий зонасида воҳамиз ҳамда Бухоро вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан корхона ташкил этиш таклифи билдирилди.
Ўз мухбиримиз.
19.10.2018
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 434
“Тараққиёт стратегияси” ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказлари ва Конрад Аденауэр жамғармасининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида вилоятимзда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган тадбирда маҳаллий ҳокимликлар, корхона-ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши, унинг босқичма босқич амалга оширилишида Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик фикри ҳамда таклифларининг инобатга олиниши, мазкур ҳужжат ижроси юзасидан ҳудудларда олиб борилаётган мониторинг натижалари ҳақида сўз борди. Хусусан, 231 банддан иборат Давлат дастурининг бугунгача 132 та банди ижроси таъминланди. Янги Сайлов кодекси лойиҳасининг ишлаб чиқилиб, кенг муҳокамага қўйилиши, интернет тармоғида “Менинг фикрим” портали тест режимида ишга туширилгани шулар жумласидан. Бундан ташқари, Дастурга асосан, хорижий валюта айланишини тартибга солиш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳсулот етиштириш самарадорлигига эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Семинар давомида Дастур ижросини таъминлашда кенг аҳоли қатламининг фаол иштирок этаётгани алоҳида таъкидланиб, тарғибот ишларини янада кучайтиришда ҳамкорликни ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.
О. ШУКУРОВ.
19.10.2018
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 445
Ризқ-рўзимиз бўлган пахтани нест-нобуд қилмасдан, ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан териб олишда Сизнинг ҳиссангиз беқиёсдир.
Агарда 1 метр эгатда терилмаган бир чигит 2,3 грамм пахта бўлса,
100 метрда – 230 грамм,
1 гектар майдонда – 23 килограмм,
1000 гектарда – 23 тонна,
10 000 гектарда – 230 тонна ҳосил мавжуд бўлади.
Вилоятимизда 33,288 гектар ерда 765 тонна пахта, яъни 2 миллиард 603 миллион сўм маблағ хомашёси тупроққа қоришиб, нобуд бўлади.
Машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган пахта хомашёсининг бир граммини ҳам увол қилмасдан йиғиб олиш ҳар биримизнинг виждон амримиз бўлсин!
Сизга, азму шижоатингизга, бу ишга виждонан ёндашишингизга ишонамиз!
Вилоят фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари уюшмаси.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 468
Қизғин руҳда давом этаётган пахта йиғим-терим мавсумида далаларда ҳашарчилар иштирокида “Ҳорманг, пахтакорлар!” шиори остида маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиев, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Отабек Муталхўжаев, Шаҳзод Муродов, Шерзод Шодиев, Шерзод Давронов, Фаррух Баҳронов, эстрада хонандаси Наргис, “Қаҳ-қаҳа” қизиқчилар гуруҳи ҳамда “Наво”, “Мақом” ансамблларининг чиқишлари теримчилар ғайратига ғайрат қўшмоқда.
Ана шундай маданий дам олиш тадбирларидан бири туманимиздаги “Дўрман жавоҳири” фермер хўжалигида ҳам бўлиб ўтди. Тажрибали фермер Камолиддин Раҳимов бошқараётган хўжалик бугунги кунда 76 гектар ер майдонига эга. Жорий йилда 33 гектар майдонга экилган пахтанинг ҳосили мўл – ҳар гектаридан 40 центнердан ортиқ “оқ олтин” йиғиб олинмоқда. Мавсумга 160 нафар теримчи жалб қилинган. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан хўжаликдаги ҳашарчилар ҳузурида ташкил этилган концерт дастури барчага манзур бўлди.
— Ҳар куни 120-140 килограммдан пахта тераяпмиз, далада биз учун барча шароитлар етарли, — дейди теримчилардан бири Ч. Нуримова. — Айниқса, санъаткорларнинг бу ерга ташрифи барчамизга хушкайфият улашди, янада ғайрат билан ишлашга руҳлантирди. Бундай имкониятни яратиб, бизнинг кўнгилли маданий ҳордиқ чиқаришимизга кўмак берган мутасаддилардан миннатдорман.
Шунингдек, туман маданият бўлимига қарашли бадиий жамоалар ҳам мазкур тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, “Гули” ашула ва рақс халқ ансамбли ҳамда “Кармана юлдузлари” жамоаси маданий тадбирларда фаол қатнашаяпти.
Мавсум доирасида туманимиз ҳудудида бугунга қадар 20 га яқин фермер хўжалиги далаларида шу каби тадбирлар ўтказилди. Бундай учрашувлар давом этмоқда.
С. АСЛОНОВ.
Муаллиф олган сурат.
19.10.2018
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 509
Ўтган ҳафта охирида “Ниҳол” тантаналар уйида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан туманимизда фаолият олиб бораётган шарафли касб эгалари учун байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Э. Кенжаев йиғилганларга туман ҳокими Ф. Умаровнинг табригини ўқиб эшиттирар экан, бугун мамлакатимизда эртамиз эгаларига таълим-тарбия бериб, уларнинг баркамол улғайишлари учун ўз ҳаловатидан кечиб ишлаётган ўқитувчи ва мураббийларга юксак эътибор қаратилаётгани хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг касб байрами муносабати билан самарали меҳнатлари ҳамда эришган ютуқлари туфайли ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ соҳа вакилларига туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.
— Ҳар бир инсон қилган меҳнатларининг мевасини кўришни истайди. Бугун фаолиятим эътиборга олиниб, туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи”га лойиқ кўрилганлигим қувончимга қувонч қўшди. Бундан кейин ҳам мактабимиз ўқувчилари ўртасида китобхонликни ошириш учун бор куч-ғайратим билан ҳаракат қиламан, — дейди 6-умумий ўрта таълим мактаби кутубхоначиси Олима Эгамова.
Тадбирда туманимиз ва республикамизда таниқли бўлган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Мадина ЯКУБОВА.
Сурат муаллифи
Сирож АСЛОНОВ.
04.10.2018