Марказ 1Кармана туманида “Обод марказ” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ йил сўнгига қадар Обод туман маркази лойиҳасини амалга ошириш бўйича аниқ ва режали топшириқлар берилган эди.
Жумладан:
Йўлларни таъмирлаш соҳасида жами қиймати 5,2 млрд. сўмлик 2,5 км йўлга асфальт ётқизиш, 3 км пиёдалар йўлакчаси ўрнатиш. Туман марказидаги “Гулбоғ” асосий кўчаси 0,5 км қисми 5 метрга кенгайтириш, 3 км янги латок ўрнатиш режага киритилган. Йўлларни ёритиш учун 70 та ёритиш устунлари жойлаштириш ҳамда 150 метр велосипед йўлакчасини қуриш ишлари бошланган. (А.Темур кўчасида 1,0 км, Гулбоғ кўчасида
0,5 км. Т.Малик кўчасида 1,0 км). Шу кунга қадар йўллар таъмирланишида 8% (400 млн. сўм)лик ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, туман марказидаги Темур Малик кўчасининг асфальт ётқизиш ишлари, дастур доирасида бажарилиши лозим бўлган йўл қурилиш ишларига маблағ ажратилиши кутилаётган бўлиб, 2019 йилнинг 3-чораги якунлари маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан режадаги барча ишлар тўлиқ бажарилиши таъминланади.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
23.09.2019 й