Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров тумандаги “Талқоқ” маҳалласи ҳудудига қарашли Талқоқ-2 массивида бўлиб, аҳоли билан учрашув ўтказди. Бунда Навоий вилоят “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ шаклидаги инжинеринг компанияси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва қурувчи ташкилот иштирокида кўп қаватли уй-жойларни техник ҳолатини сақлаш, унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ва уйларни қурган пудратчи ташкилотнинг 1 йиллик кафолат муддати мавжудлиги шу муддатда камчиликлар юзага келган тақдирда қурувчи ташкилот томонидан ушбу мавжуд камчиликларни бартараф этиш белгиланганлиги тўғрисида фуқароларга тушунчалар бериб ўтди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
18.09.2019 й