- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 315
КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ Ф.УМАРОВНИНГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ
Ҳурматли, тумандошлар!
Бугун Сизларга яна бир бор мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси билан боғлиқ статистик кўрсатгичлар юқорилаб кетаётганлиги ва бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ҳамда мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилишга чорламоқчиман.
Бу вируснинг давосини топиш учун ҳали вақт кераклигини тушунган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганмоқдамиз. Кармана туман санитария-эпидемиологи осойишталик маркази маълумотларига кўра, Кармана туманида мавсум бошидан буён 87 нафар фуқаролар уй карантинга олинган ва ушбу фуқаролар билан тиббий профилактик ишлари амалга оширилмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 390
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда.
Бугун 7 июль куни Кармана тумани “Деҳқон” МФЙда Навоий вилояти бўйича Миллий гвардияси ва санитария эпидемиологик осойишталик маркази туман бўлими ходимлари иштирокида ҳудудларда олиб борилаётган дезинфекция ишларининг тизимли амалга оширилиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 377
ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун 1 – июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов раислигидаги ишчи гуруҳ Кармана туманидаги “Офтобжон” оромгоҳида аҳоли билан сайёр қабули ўтказди.
Қабул жараёнида Навоий вилоят ҳокими, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Навоийазот” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Навоий ИЭС” АЖ раҳбарлари иштирокида Кармана тумани ва Навоий шаҳри фуқаролари томонидан билдирилган бир қатор масалалар ўз ечимини топди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 353
ПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА МАҚСАДЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Кармана тумани ҳудудига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича туман махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Карманада коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан кўрилиши лозим бўлган қўшимча вазифалар тўғрисида туман махсус комиссиясининг йиғилиши қарори қабул қилинди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 341
Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида амалга оширилади, вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади
Президент қарори билан, 2020 йил 1 июлдан:
• ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;