ҚУТЛОВ
Ижод аҳли доимо кўнгил одами ҳисобланади. Улар эл дарди билан ҳамнафас яшайди. Қалами чархланган ижодкорларгина бугунги кун ҳавоси билан нафас олади. Бугун журналистлар, барча ижод алҳи бошқача бир кайфят билан, элу юртини кайфияти билан дардини чамбарчаст боғлаган десам, муболаға бўлмайди. Ҳар бир қалам аҳли халқ дарди билан, унинг қувончу ғами билан яшайди.
Юртбошимиз ижод аҳлига кенг йўллар очиб берди. Бундай қулайликлардан самарали фойдаланиш бизнинг вазифамиз.
Тўғри ҳозирда ҳалқимиз синовли дамларни бошидан кечирмоқда. Бу синовлар ҳам албатта чекинади. Аммо шундай кунларда ҳам журналистлар, ижод аҳли тиниб тинчигани йўқ. Барча жабҳаларда жасорат билан қаламини чархлаб ишламоқда. Бугун 27 июнь ана шу ижод аҳли барча матбуот ва оммавий ахборот ходимларининг байрами. Мен ҳам бир ижодкорлар сафида биттаси бўлиб сизларни байрам билан табриклайман. Ижодларингга барака тилайман.
Буюк шоиримиз Абдулла Орипов куйлагандек, “Буюк халқ қудрати жўш урган замон”да яшаяпмиз. Ижод қилаяпмиз. Ҳеч қачон қаламингиз синмасин, шиддатли туйғулар тинмасин, кўнгил камига кўнмасин, юрак тиним билмасин. Эл дарди билан яшашдек мақом сизни тарк этмасин. Яна бир бор барчангизни байрам билан чин дилдан қутлайман.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
27.06.2020 йил