КОМИССИЯ ЙИҒПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА МАҚСАДЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Кармана тумани ҳудудига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича туман махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Карманада коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан кўрилиши лозим бўлган қўшимча вазифалар тўғрисида туман махсус комиссиясининг йиғилиши қарори қабул қилинди.

Кармана туман ҳокими, туман махсус комиссияси раиси Фахритдин Умаров туманимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида ахборот бериб, йиғилиш қарори билан масъул ташкилотларга қўшимча тарзда керакли ва тегишли кўрсатмалар берди.
Топшириқларга кўра, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан 7 та махсус дезинфекциялаш гуруҳлари ва 80 нафардан ортиқ кўнгилли фуқаролардан ташкил топган дезинфектор (волонтёр) гуруҳлари томонидан бозорлар, савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларида, маҳаллаларда олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришга қаратилган режали ишлар белгилаб берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
3.07.2020 йил