30 ИЮНЬ – ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИ Ф.С.УМАРОВНИНГ ЁШЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум азиз Карманалик ёшлар ва ўғил-қизларим!
Барчангизни Мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган қутлуғ байрам – “Ёшлар куни” билан чин қалбдан самимий табриклаб, шижоат, баркамоллик ва ёшлик сурури ҳаётингиз давомида Сизларга йўлдош бўлишини тилайман!
Кейинги йилларда Республикамиз, вилоятимиз ва туманимизда бўлаётган янгиликлар, ривожланиш ва ўзгаришлар барчамизни бирдай ҳурсанд этмоқда. Албатта, Буюк Ипак йўлида жойлашган уч ярим минг йиллик тарихга эга бўлган Кармана туманидаги ўзгаришлар бевосита Республикамиздаги, вилоятимиздаги ўзгаришлар билан узвий кечмоқда. Албатта, бу ўзгаришлар Мухтарам Юртбошимиз бошчилигида катта бир жамоанинг самарали ва машаққатли меҳнати эвазига деб биламиз. Бугунги кун ёшларининг юртбошимизга қанот бўлиб, ушбу ислоҳотларга кўмакдош бўлаётганлиги барчамизни бирдай ҳурсанд этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, ёшларни илмли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ўз ҳаёт йўлини топишлари учун кўплаб имконият ва имтиёзлар яратилмоқда. Улардан унумли фойдаланиш эса, Сиз азиз ёшларнинг келажак учун қуйилган мустаҳкам қадамингиздир.
Кейинги йилларда Кармана туманида ҳам ёшлар сиёсати йўналишида жуда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди.
Туманимизда самарали ишлаётган минга яқин ёш тадбиркорлар ва фермерлар, шунингдек ёш ҳунарманд-шогирдлар давлатимизнинг иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Бунга биргина мисол тариқасида, ўтган икки йил мобайнида туманимиздаги йигит-қизларнинг 38 та бизнес лойиҳалари учун “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида бугунги кунга қадар
13 миллиард 500 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 146 та янги иш ўрни яратилгани эътиборга моликдир.
Шу билан бирга, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси бўйича туманимизда 306 нафар ишсиз ёшлар ҳамда 214 нафар мактаб битирувчиларига ёш деҳқонларга 194 гектардан зиёд ер ажратилди.
Сўнги йилларда ёшлар йўналишидаги муҳим чора-тадбирлар туфайли охирги уч йилда 2114 нафар тумандаги ишсиз ёш фуқаролар, доимий ва мавсумий иш билан таъминланди.
Қадрли ёшлар!
Яқинда давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан барча мактаб битирувчилари билан учрашувлар ўтказиб, олтин ва кумуш билан тақдирланган ўқувчилар тўлқинланиб, “Бу ютуғимдан, аввало меҳрибон ота-онамнинг ҳурсандчилиги ҳамда мактабимиздаги устозларимизнинг қувончи менга яна улкан масъулиятни юклаб, келгусида уларнинг ишончини оқлаш обрўсига обрў қўшиш учун, тинмай ўқиб-ўрганиш ва бор сабот матонатим билан давлатимизга хизмат қиламан”! деб кўзларини ёниб туришида шунча қилаётган харакатларимиз бежиз эмаслигига амин бўлдим.
Туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларини жорий йилда
1561 нафар 11-синф ўқувчилари битирмоқда. Ушбу битирувчи ўқувчилардан аъло баҳолари учун 5 нафари олтин ва 3 нафари кумуш медалига сазавор бўлгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлади.
Албатта, бундай олтин ва кумуш медалларга сазавор бўлган ўғил-қизларимизни келгусида Олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Азиз ўғил-қизларим!
Ҳеч қачон унутманг, халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишларни кутмоқда.
Шу муқаддас ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф барчангизга насиб этсин!
Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
30.06.2020 йил