КАРМАНА ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ БЕҲЗОД САВУРОВ ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ АЪЗОЛИГИГА САЙЛАНДИ
Бугун 26 июнь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузурида ташкил этилаётган Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган номзодлар таништирилди.
Навоий вилояти бўйича Ёшлар парламенти аъзолигига фаол ва ҳар томонлама ташаббускор ёшлардан сайланган 6 нафар номзодлардан бири бўлиб, Кармана туман Кенгаши депутати Беҳзод Савуров номзоди тасдиқланди.
Мазкур парламент аъзоларининг олдида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ва масъулиятли вазифалар қўйилди.
Б.Савуровга келгусида ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятига омадлар тилаймиз.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
26.06.2020 йил