ҲОКИМ ТАБРИГИКАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ Ф.УМАРОВНИНГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ

Ҳурматли, тумандошлар!

Бугун Сизларга яна бир бор мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси билан боғлиқ статистик кўрсатгичлар юқорилаб кетаётганлиги ва бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ҳамда мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилишга чорламоқчиман.
Бу вируснинг давосини топиш учун ҳали вақт кераклигини тушунган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганмоқдамиз. Кармана туман санитария-эпидемиологи осойишталик маркази маълумотларига кўра, Кармана туманида мавсум бошидан буён 87 нафар фуқаролар уй карантинга олинган ва ушбу фуқаролар билан тиббий профилактик ишлари амалга оширилмоқда.


Бугунги кунга қадар Кармана туманида жами коронавирус билан касалланганлар сони 13 нафарни ташкил этиб, шулардан 8 нафари (яни 62%) буткул соғайган.
Жаннатмакон юртимизда коронавирус сабабли юзага келадиган муаммоли масалалар олдиндан баҳоланиб, муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида ҳаётий муҳим қарорлар қабул қилинаётгани туфайли касаллик нисбатан енгил кечаяпти. Бу эзгу ишларнинг замирида ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам фуқароларимиз турмуш фаровонлигини, саломатлигини кўз қорачиғидек асраш масаласи ётибди, албатта.
Ҳулоса ўрнида айтиш жоизки, савдо мажмуалари ёки одам кўп тўпланадиган хизмат кўрсатиш объектларида фаолият юритаётган ходим ва фуқаролар ўртасида ижтимоий масофани сақланмаганлиги ёки санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида касалликни юуқтириб олиш ҳолати кузатилса, натижада ўзимиз ҳамда оиладагиларни қийин аҳволга қўйишдан эҳтиёт бўлайлик.
Шу боис, тез суратларда ўзгараётган вазиятдан аҳолини тезкорлик билан огоҳ этиш орқали, янада фуқаролар масъулиятини оширишга дават этилмоқда.
Айниқса, аҳоли ўртасида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар, ўрнатилган тартиб, дезинфекция ишлари туманда бу борада кўрилаётган тизимли чора-тадбирлардан дарак беради.
Ҳозирги кунда туманда коронавирус касаллигига қарши олиб борилаётган профилактик ҳамда пандемияга қарши таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш ва дезинфекция тадбирларини сифатли ташкил этиш мақсадида барча кучлар ва имкониятлар сафарбар этилган.

Қадрли тумандошлар!

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўтказилаётган видеоселекторлар, қабул қилинаётган муҳим қарор ва фармонлар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олганмиз.
Биринчи навбатда аҳолини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотларига бўлган эҳтиёжлари учун “Кўчма бозор”лар ҳамда карантин вақтида кўчага чиқиш заруратлари ўрганилиб, аксарият хизматлар онлайн йўлга қўйилмоқда.
Зеро, мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилганлигини такрор бўлсада айтиб ўтмоқчиман.
Бугун 2020 йил 10 июль кунидан 2020 йил 1 августга қадар республикамиз миқёсида карантин чоралари кучайтирилди. Ўзимиз, яқинларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиз ҳамда фарзандларимизнинг ҳаётига асло бефарқ бўлмайлик.
Қудратли эканлигимизни намоён этиб, ёруғ юз билан порлоқ кунларни қарши оламиз.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
10.07.2020 йил