Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда.
Бугун 7 июль куни Кармана тумани “Деҳқон” МФЙда Навоий вилояти бўйича Миллий гвардияси ва санитария эпидемиологик осойишталик маркази туман бўлими ходимлари иштирокида ҳудудларда олиб борилаётган дезинфекция ишларининг тизимли амалга оширилиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида пандемияни тарқалишига қарши курашиш бўйича Миллий гвардия ходимлари томонидан тарғибот ишлари билан бир қаторда фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
7.07.2020 йил