УЧРАШУВ 2ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун 27 - июнь куни мактаб битирувчилари иштирокида Кармана туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 30-июнь ёшлар куни муносабати билан ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мактабни аъло баҳоларга битирган 8 нафар ёшларга туман ҳокими Ф.Умаров томонидан олтин ва кумуш медаллари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, барча битирувчи ёшларга олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишларида омадлар ва келгусида Ватанимиз учун астойдил хизмат қиладиган мутахассис бўлиб етишишига туман ҳокими номидан яхши тилаклар билан ишонч билдирилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
27.06.2020 йил