БАЙРОҚ 2Кармана тумани марказида қад ростлаган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи мусаффо осмонда, ўзгача чирой ва аҳолимиз қалбида ғурур, ифтиҳор ўйғотди.

Бандлик очилиш1

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги бинода фаолият бошлади.

456Навоий вилояти Навоий шаҳридаги “Амфитеатр” мажмуаси боғида илк бор ташкил этилган, “Узум сайли” фестивалида Кармана туман ҳокимлиги томонидан фуқароларга хуш кайфият улашда ўзининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тадбир иштирокчиларига кўргазмали ветриналар тақдим этилди.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
26.08.2019 й

Оила 1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4342-сон қарорининг 6-банди “а” кичик банди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” маркази ҳамда БМТнинг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) “Ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасаларидан қайтган болаларни оилалари ва жамиятга реинтеграциялашуви жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа асосида жорий йилнинг 26 август куни Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар учун семинар-тренинг ўтказилди. Семинар лойиҳа тренери “Оила” маркази Кармана туман бўлими раҳбари Г.Джалилова ва Н.Эрмаматовалар томонидан интерфаол усулларда ўтказилди.
Семинарда Навоий ва Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбахор, Хатирчи, Қизилтепа, Канимех ва Нурота туманидан, жами 16 нафар мутахассилар иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилган болалар оилаларини баҳолаш ва индивидуал реинтеграция режасини тузиш ўргатилди.
Семинар иши экспертлар Г.Ш.Куканянц ва Г.Нажмитдинова томонидан кузатиб борилди. 

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
28.08.2019 й

МТМЖорий йилнинг 27 майида фойдаланишга топширилган Кармана туманидаги “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси 120 ўринли бўлиб, тадбиркор Қаҳҳор Халилов томонидан ташкил этилган. Ушбу муассасада машғулотлар узбек-корейс тилларида олиб борилади. Бугун кореялик тадбиркор ушбу таълим муассасаси меҳмони. Келажакда ушбу масканда Корея модели асосида таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш бўйича келишиб олинди. Корея Республикасининг тажрибаси албатта эътиборга молик ва ишонамизки, вилоятимизда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида бу борадаги Корея модели элементлари албатта ўз аксини топади.

Туман ҳокимлиги
матбуот ҳизмати
24.08.2019 й