- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 326
ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРДИ
Кармана тумани марказида жойлашган “Янги авлод” истироҳат боғида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали шижоатли ва истеъдодли ёшларни ягона мақсад сари бирлаштирди.
Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда туман ёшлари билан биргаликда қатор идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисм ва муассасалар вакиллари ҳам иштирок этди. Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусни янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.
Фестивални очилиш маросимида туман ҳокими Ф.Умаров туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундади. Туман ҳокими фан, маданият, спорт каби йўналишларда муваффақиятларга эришган ёшларни, жумладан, муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига эришган 11-синф битирувчиларини фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Қувонарлиси, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими дастури ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туман Маданият бўлими, туман Ахборот-кутубхона марказига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги “Дамас” автомобилларининг калитлари топширилди.
Фестивал доирасида ташкил этилган турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, ёш хонандалар томонидан тараннум этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларда яхши таассуротлар қолдирди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 27.05.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 352
КАРМАНАЛИК ЁШЛАР, ФЕСТИВАЛГА МАРҲАМАТ!
Сизларни жорий йилнинг 27 май куни соат 18:00 да Кармана туман марказида жойлашган “Янги авлод” истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтадиган ёшлар фестивалига таклиф этамиз!
Кармана туманида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича муҳим давлат дастурларига асосан туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва 5 та ташаббус бўйича ёшларни маданият, санъат, спорт соҳасида эришган ютуқларини муносиб рағбатлантириш, уларни ахборот технологияларини ўрганишга, китобхонликка кенг жалб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказиладиган мазкур фестивал доирасидаги турли шоу дастурлар, ёшлар истеъдодини юзага чиқарувчи танловлар ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этинг.
Ёшлар фестивалида республика, вилоят, туман санъат усталари ва ёш хонандалари иштирокидаги катта галаконцерт дастурини томоша қилиб, маънавий завқ олишдан бебаҳра қолманг.
БИЗ СИЗНИ КУТАМИЗ!
Кармана туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими.
25.05.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 376
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича "Тунги рейд" тадбири ўтказилди
Кармана туман ҳокимлиги, Навоий вилояти қўриқлаш бошқармаси, ички ишлар бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорликда ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, вояга етмаганларни тунги вақтда назоратсиз юришларининг олдини олиш мақсадида «Тунги рейд» ўтказилди.
Тадбир давомида туман марказидаги кўчалар ҳамда “Буюк ипак йўли”, “Рекко” ва “Табассум” хизмат кўрсатиш шахобчалари ўрганилди. Жараёнда умумий овқатланиш шохобчалари ва кўчада сабабсиз тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлган 6 нафар вояга етмаган шахслар аниқланиб, тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.
Мазкур тадбир давомида салбий ҳолатлар аниқланмади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 21.05.2021 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 490
“Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради
Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” янграб, байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирлар Кармана туманидаги 32- умумтаълим мактабида ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Жорий йил мактабнинг 9-синфини 39 нафар, 11-синфини 28 нафар ёшлар тамомлади. Катта ҳаяжон ва улкан орзулар қанотида мустақил ҳаётга қадам ташлаётган ёшлар аллақачон ўз олдиларидаги мақсад ва вазифалар кўламини белгилаб олишган. Туман ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирокчилар юртимиз мадҳиясига биргаликда жўр бўлишди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг битирувчи ёшларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Катта ҳаёт остонасига илк қадам қўяётган ёшларга пухта билим берган устозлар, ота-оналар ва тадбир иштирокчилари ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришиб, битирувчиларга оқ йўл тилашди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 346
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Кармана туманида “Кластер – мўл ҳосил етиштириш гарови” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ғаллачилик сохасига тадбиқ этилаётган ислоҳотлар замирида бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ғаллани туманнинг ўзида қайта ишлаб, маҳаллий эҳтиёжларни қондириш каби эзгу мақсадлар мужассамлашган.
Кармана туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида айнан шу хусусида сўз юритилди.
Анжуманда туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, ғаллачилик кластерлари масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 806-сонли Қарорига асосан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумотлар берилди.