70 72Ҳурматли матбуот ва оммаий ахборот воситалари ходимлари!

Аввало, сизларни, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда ва шу орқали халқнинг дунёқарашини ошириб, маънавий оламини бойитиш, мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишдаги масъулиятли фаолиятингизда ижодий муваффақиятлар тилайман.
Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.

Қарли ижодкорлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпсонли ижод аҳлини, бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклайман.
Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров.
26.06.2021 йил

701 52"Ёшлар фестивали - 2021"

НАВОИЙДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЯКУНЛАНДИ

Навоий шаҳрида ташкил этилган ёшлар фестивали нафақат вилоятимиз ёшлари билким барча аҳолида катта таассурот қолдирди.
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ташкил этилган ушбу фестивални ўтказилишида кўмаклашган барча раҳбарлар ҳамда иштирокчиларга карманалик ёшлар номидан миннатдорчилик билдирамиз!

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 19.06.2021 йил

70 20Карманада “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Бугун Кармана туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ва туман ҳокими Фахритдин Умаровлар иштирокида туман ёшлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ёшларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётгани билан қизиқиб, уларга давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар учун катта имкониятлар яратилаётгани ва бу имкониятлардан ёшларни тўлақонли фойдаланишлари лозимлиги тўғрисида тўхталиб, самимий маслаҳатларини берди.
Шундай сўнг, “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ташкил этилган учрашувда туманимиз ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазир Раҳмат Маматов ва туман ҳокими Фахритдин Умаровга мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредит маблағлари ажратиш, яшаш манзилида доимий рўйхатга олиш, уй-жойга муҳтожлик ва бошқа шу каби ўз ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида бўлди.

70 21
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган ушбу учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг аксарияти мазкур учрашув чоғидаёқ ҳал қилинди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг айримлари ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли, тегишли соҳа мутасаддиларига масалалар ечими бўйича топшириқлар берилди ва мурожаатчининг яшаш ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, муаммолар ечимининг назорати тегишли сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди.
Тадбир сўнгида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 10 нафарига компьютер жамланмаси, 10 нафарига тикув машинаси ва 10 нафар ёшларга мотокультиватор техникалари “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан ажратилиб, вазир Раҳмат Маматов бошчилигида жами 30 нафар ёшларга 231 млн сўмлик субсидия асосида моддий техникалар топширилди.

70 22

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 9.06.2021 йил

70 40Давлат статистика қўмитаси Марказий аппаратида “Очиқ маълумотлар портали фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди

Мамлакатимиз нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган, давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 9 апрелидаги Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар Портали (data.gov.uz)да ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаш учун масъул этиб белгиланди. Шунингдек, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси Марказий аппаратида “Очиқ маълумотлар портали фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

70 7“Ташаббус - 2021”. Ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Кармана туман ҳокимлигида “Ташаббус - 2021” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш ва юқори натижаларга эришаётган тадбиркорлик субъектларини муносиб рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур кўрик-танловда ғолибларни аниқлаш ўтган йилгиларга нисбатан анча қийин бўлди.Сабаби, жорий йилги кўрик-танловда қатнашаётган иштирокчиларнинг кўпчилигини юқори натижаларга, салмоқли ютуқларга эришиб келаётган тадбиркор ва фермерлар ташкил этди. Шунингдек, кўрик-танловда тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ўзининг ранг-баранглиги билан ажралиб турди.

70 9

Ҳаққоний, шаффоф ва одилона ўтказилган кўрик-танловнинг комиссияси тақдим этган якуний хулосаларига кўра, саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида фахрли 1-ўринга “Ихлос Электрик” МЧЖ (М. Ўринов), 2-ўринга “Навоийшибенхомашё” МЧЖ (С. Самадов), 3-ўринга “Бентонете” МЧЖ (Ф. Фармонов) кичик бизнес субъектлари лойиқ топилди.