70 4"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!"

Кармана туманидаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зулфия Мўминова ва эстрада хонандалари Мардон Отажонов ҳамда Камрон Отажоновлар иштирок этишди.

70 5
Шу каби Республика тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирокидаги маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ҳамда концерт дастурлари бугун туманимизнинг “Ҳазора” маҳалласида 15:00 да ва “Дўрман” маҳалласида 19:00 да бўлиб ўтади.
Мазкур дастурларимизга туманимиз фуқароларини таклиф қиламиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 3.06.2021 йил

70 1КАРМАНАЛИК ЁШЛАР УЧУН “БИЗНЕС САЁҲАТ” УЮШТИРИЛДИ

Кармана туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорликда ҳудуддаги тадбиркорлик субеъктларига уюшмаган ёшлар иштирокида “Бизнес саёҳат” ташкил этилди.

Тадбир аввалида, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Уринов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Ф.Юсуповлар ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида ёшларни касб-ҳунарга қизиқишлари, келгусидаги режалари ва фикр-мулоҳазалари тингланиб, тадбиркорлик фаолияти асослари ҳамда ёш тадбиркорларга яратилаётган бугунги кун имкониятлари хусусида тушунчалар берди.

70 2

70 3

Шундан сўнг тингловчилар “Кармана Асл Дон” ун ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти, “Дўрман текстил” ва “Азия гранд” замонавий иссиқхона тадбиркорлик субъектларига ташриф буюришди.

Жараёнда ёшлар катта тажрибага эга бўлган тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, бизнесни ташкил этиш, бошқариш ва қандай қилиб яхши натижаларга эришиш бўйича зарур тавсияларни олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 3.06.2021 йил

61 6Ҳурматли тумандошлар, азиз меҳмонлар!


Бугун — 1 июнь куни


Кармана тумани марказида жойлашган “Янги авлод” истироҳат боғида бугун соат 18:00 да Халқаро болалар кунига бағишлаб “Болаларга беринг дунёни” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтади. Фарзандларингиз, жажжи набираларингиз учун қизиқарли дастурлар ва гала концерт намойиш этилади.


БАРЧАНГИЗНИ БАЙРАМ ТАДБИРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!


Кармана туман ҳокимлиги

1.06.2021 йил

61 7“Дўрман” маҳалласида тадбир


Кармана туман “Дўрман” маҳалласида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва маҳалладаги ёшлар ўртасида 1 - Июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бахтиёр элнинг бахтли фарзандларимиз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда болалар ўртасида спорт, маданият ва санъат йўналишларида турли танлов ҳамда мусобақалар ташкил этилди. Айниқса, бахтли болаликни ўзида акс эттирувчи асфальтга расм чизиш, қўшиқ куйлаш, рақс танловлари барчада ўзгача қизиқиш уйғотди. Қувонарлиси, маҳалладаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган эртак қахрамонларининг чиқишлари жажжи болажонлар қалбига олам-олам қувонч бағишлади.

61 8
Тадбирда сўз олган Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири И.Ёдгоровнинг “Азиз болажонлар! Сизлар дунёдаги энг бахтли болаларсиз. Чунки юртимизда ёш авлод камолоти учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Замонавий боғчалар, кўркам мактаблар, маҳаллаларда болалар майдончалари барпо этилган. Жумладан, Дўрмон маҳалласидаги яратилган шарт-шароитлар ҳеч бир шаҳарникидан қолишмайди. Нафақат таълим муассасаларида, ҳатто маҳалла биносида ҳам муҳтарам Юртбошимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш учун барча қулайликлар яратилган” деган сўзлари иштирокчилар қалбига байрамона шукуҳ бахшида этди.
Тадбир сўнггида танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этган болажонларга совғалар улашилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 1.06.2021 йил

45 3Кармана тумани ва Навоий шаҳри аҳолиси учун оммавий қабул бўлиб ўтди

Бугун Кармана туманидаги "Офтобжон" болалар оромгоҳида Кармана тумани ва Навоий шаҳри аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳи томонидан бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Жараёнда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 28.05.2021 йил