Ҳурматли тадбиркорлар!
Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов бошчилигида вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими Ф. Умаров ва туман ҳокимининг масъул ўринбосарлари иштирокида тадбиркорликни ривожлантириш, ишга тушурилган инвестиция лойиҳаларининг барқарор фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалаларида тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Учрашув жорий йилнинг 27 июль куни соат 10:00 да Кармана туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилади.
Мазкур учрашувга ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти раҳбарларини ўйлантираётган муаммо ва таклифларига ижобий ечим топиш мақсадида таклиф этамиз.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 26.07.2021 йил