вакцина 2

AHOLI SALOMATLIGI YO’LIDA


Ma’lumki, bugungi kunda Respublikamiz bo’uylab aholini koronavirusga qarshi emlashga doir bir necha bosqichni o’z ichiga olgan jarayon davom etmoqda.
Jumladan, Karmana tumanida ham aholi salomatligini saqlash, o‘ta yuqumli bo‘lgan koronavirus kasalligining oldini olish maqsadida vaksina bilan bepul emlash uchun keng imkoniyat yaratildi. O‘zi va yaqinlari hayotiga befarq bo‘lmagan yurtdoshlarimiz bu imkoniyatdan foydalanib, vaksina qabul qilishmoqda.
Zero, vaksina qabul qilish – odatiy hayotga qaytish kafolatidir. Fursatni boy bermang, azizlar! Unutmangki, hech birimiz xatardan holi emasmiz.

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Маълумки, бугунги кунда Республикамиз бўйлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлашга доир бир неча босқични ўз ичига олган жараён давом этмоқда.
Жумладан, Кармана туманида ҳам аҳоли саломатлигини сақлаш, ўта юқумли бўлган коронавирус касаллигининг олдини олиш мақсадида вакцина билан бепул эмлаш учун кенг имконият яратилди. Ўзи ва яқинлари ҳаётига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз бу имкониятдан фойдаланиб, вакцина қабул қилишмоқда.
Зеро, вакцина қабул қилиш – одатий ҳаётга қайтиш кафолатидир. Фурсатни бой берманг, азизлар! Унутмангки, ҳеч биримиз хатардан ҳоли эмасмиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 31.07.2021 йил

202020Аҳолини рўйхатга олиш: унинг моҳияти нимада?

Тасаввур қилинг, қўлингизда Ўзбекистон харитаси ва унга қараб ҳудудларга доир бирламчи маълумотларни айтиш мумкин. Масалан, Қорақалпоғистонда қанча аҳоли яшайди, Хоразмда бандлик масаласи қай аҳволда, Сурхондарёда нечта таълим муассасаси бор, Фарғона водийсида аҳоли зичлиги қандай ва шунга ўхшаш бошқа муҳим маълумотлар. Бироқ бундай юзаки ва тахминий кўрсаткичлар билан бугунги жадал ривожланиш ва ислоҳотлар даврида узоқни кўзлаб ниманидир режа қилиш қийин, албатта.

Аксинча, қўлимизда ҳар бир ҳудудга доир аниқ фактлар бўлса, режаларимиз ҳам, амалларимиз ҳам манзилли ва пухта бўлади. Айнан шунинг учун бизга бутун республикани қамраб оладиган ишончли маълумотлар керак ва улар тадрижий равишда янгиланиб борилиши шарт. Бундай аниқ ва яхлит маълумотлар эса аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, оилавий ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.

Мустақиллик даврида бирор марта бу жараён ўтказилмаган

100.1“БОҒИШАМОЛ” КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛМОҚДА

Маълумки, Кармана туманида 2021 йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида “Боғишамол” маҳалласи танлаб олинди.

Дастур доирасида туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар масъул раҳбарларининг сай-харакатлари натижасида “Боғишамол” маҳалласи чирой очмоқда.

Айни дамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳалланинг марказий кўчаларига асфальт ётқизиш ҳамда пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари қизғин давом этмоқда.

100.2

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 23.07.2021 йил

МАТБУОТ ЁРЛИКҲурматли тадбиркорлар!

Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов бошчилигида вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими Ф. Умаров ва туман ҳокимининг масъул ўринбосарлари иштирокида тадбиркорликни ривожлантириш, ишга тушурилган инвестиция лойиҳаларининг барқарор фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалаларида тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Учрашув жорий йилнинг 27 июль куни соат 10:00 да Кармана туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилади.

Мазкур учрашувга ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти раҳбарларини ўйлантираётган муаммо ва таклифларига ижобий ечим топиш мақсадида таклиф этамиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 26.07.2021 йил

1.111Вакцинация — коронавирус инфекциясидан ишончли ҳимоя

Сўнги вақтларда бутун дунё аҳлини ўйга солиб қўйган COVID-19 инфекцияси янада хушёр бўлиб, карантин қоидаларга амал қилишни талаб этмоқда. Орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтса-да вазият ҳамон кескинлашиб бормоқда.

Ҳозирги вазиятда инфекцияга қарши эмлаш тадбирларида фаол қатнашиш, мутахассислар тавсиясига амал қилиш яхши самара бермоқда. COVID-19 га қарши вакцина олиш фақатгина шахсий эмас, балки жамоавий масала ҳамдир. Соҳа олимларининг фикрича, эмлаш ҳар қандай эпидемияга олиб келувчи касалликларнинг энг самарали профилактикасидир.