Вакцинация — коронавирус инфекциясидан ишончли ҳимоя
Сўнги вақтларда бутун дунё аҳлини ўйга солиб қўйган COVID-19 инфекцияси янада хушёр бўлиб, карантин қоидаларга амал қилишни талаб этмоқда. Орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтса-да вазият ҳамон кескинлашиб бормоқда.
Ҳозирги вазиятда инфекцияга қарши эмлаш тадбирларида фаол қатнашиш, мутахассислар тавсиясига амал қилиш яхши самара бермоқда. COVID-19 га қарши вакцина олиш фақатгина шахсий эмас, балки жамоавий масала ҳамдир. Соҳа олимларининг фикрича, эмлаш ҳар қандай эпидемияга олиб келувчи касалликларнинг энг самарали профилактикасидир.