25.25“ҲАЗОРА”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, бир сўз билан айтганда халқ розилиги, Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатнинг устунига айланди.

Юқоридаги фикрлар исботи сифатида бугун Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими раҳбари Акбар Сайфуллаев иштирокида “Ҳазора” маҳалласида яшовчи аҳолининг “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган қатлами ва фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда фуқаролар томонидан имтиёзли уй-жой олиш, кредит, соғлигини тиклашда моддий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан 30 та мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

25.26
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган муаммолар тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси туман ҳокимининг назоратига олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати