e797cc0b 0073 6951 5a39 1befb070dbc0Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 декабрь куни мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш, мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аграр соҳада ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Унда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳада илғор технологияларни қўллаш бўйича қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

8 табрикКармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан туман аҳлига табрик сўзи йўллади.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
7.12.2019 й

Қабул расмиЖорий йилнинг 3 декабрь куни Кармана туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойбергенов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва жойида ечим топишга қаратилган сайёр қабул ўтказилган эди.
Учрашувда иштирок этган 18та республика ташкилоти мутасаддилар томонидан 96 нафар фуқаролар мурожаатлари тенгланиб рўйхатга олинди. Шундан 33 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, 30 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб 32 та мурожаатлар назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
4.12.2019 й

Саммет расмиЎзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 29 ноябрь куни бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви якунлари хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий доиралари, эксперт-таҳлил ҳамжамиятлари ва оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Россия, АҚШ, Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида Тошкент саммити натижалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақа тараққиёти йўлида янги форматдаги мулоқотни ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббуси аҳамияти ҳақида сўз юритилмоқда.
Хусусан, ташқи сиёсат, халқаро хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳаларидаги масалаларни ўрганувчи Карнеги фондининг Москва маркази томонидан машҳур сиёсатчи, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бўйича мутахассис А.Дубновнинг Тошкент саммитига бағишланган мақоласи чоп этилди.

ногиронлар байрам3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Кармана туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ҳайирли тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, 200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролардан кўнгил сўралиб, туман марказидаги “Ўзбегим” базимгоҳида байрамона дастурхон тузалиб ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалар ва ҳасса таёқлари топширилди.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
3.12.2019 й