Она тилимБугунги кунда ер юзида беш мингга яқин тил мавжуд бўлиб, ҳуқуқий мақоми, тутган ўрни, қўлланиш доирасига кўра уч турга бўлинади. Булар: 6 та халқаро тил (инглиз, француз, испан, рус, араб, хитой тиллари), 200 га яқин давлат тили (ўзбек, қозоқ, немис ва бошқа тиллар), қолган 4800га яқин тиллар-маҳаллий тиллар (на халқаро, на давлат тили мақомига эга бўлган тиллар) 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги ҳамда она тили ва адабиёт фани ойлиги муносабати билан чора-тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг 15 октябрь куни Кармана тумандаги умумтаълим мактабларида тадбирлар ўтказилди.
Жумладан;
1-мактабда “Тил-миллат руҳи”
25-мактабда “Онам алласидек бетакрор тилим”
28-мактабда “Тил-маънавият хазинаси”
29-мактабда “Тил-миллат руҳи”
31-мактабда “Тил билган-эл билар”
32-мактабда “Тил-маънавият хазинаси” мавзуларида очиқ дарслар ташкил этилди.
Ўтказилаётган тадбирларда Навоий Давлат педагогика институти ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Мазкур тадбирлар оммавий ахбарот воситаларида кенг ёритилиб, 1 ва 25-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирлар Ўзбекистон-24 ҳамда Навоий вилоят телевиденияси орқали эфирга узатилишида тасвирга олинди.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
15.10.2019 й

Китоб 2Кармана тумани Маънавият ва маърифат бўлими томонидан туман марказидаги вилоят Баркамол авлод мактабида "ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ" интеллектуал танлови тумандаги корхона-ташкилот ҳамда таълим муассасалари ходимларидан иборат 40 дан ортиқ жамоалар ўртасида ўтказилди. Танловнинг илк босқичида “Темур тузуклари” асари юзасидан 10 та савол жамоаларга тақдим этилди. Танловда фаол қатнашган жамоалар туман ҳокимлигининг дипломи билан тақдирландилар. Интеллектуал танлов қизғин, муназарага бой тарзда юқори савияда ўтказилди. Жамоалар келгуси таловни катта қизиқиш билан кутмоқда. Энди мазкур танлов ҳар ҳафтанинг шанба куни ўтказилади. Танлов сўнгида энг фаол иштирок этган 3 та жамоага йил якунида туман ҳокимининг махсус совғаси тақдим этилади.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
07.10.2019 й
 

Интернет 1Давлат бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш – айни пайтда кун тартибидаги муҳим масала саналади. Бу эса аввало, корхона-ташкилотларнинг ОАВ билан тобора яқин ҳамкорлик ўрнатиши билан боғлиқ.
Кейинги вақтларда вилоятимизда матбуот анжуманларининг тез-тез ташкил этиб келинаётгани айни жараён воҳамизда қизғин кечаётганидан далолат беради.

Оила 67Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани “Оила” марказида “Болаларни оилага ва жамиятга мослаштириш республика маркази” вакили Г.Ш.Куканянц томонидан ихтисослаштирилган муассасидан (ИМ) қайтаётган болаларнинг ота оналари ва оиласини болани қабул қилишга тайёрлигини баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича махсус тайёрланган тренерлар Г.Джалилова ва Н.Эрмаматова ҳамда маҳалла мутахассисларининг бу борада олиб бораётган фаолиятини ўрганиш (супервизия) ўтказилди.
Шунингдек, ИМ дан кайтиб келган Ш.Джамаловнинг хонадонида бўлиб, яшаш шароити, оила аьзолари билан муносабати тўғрисида боланинг онаси билан суҳбат ўтказилди.

ўқитувчилар куни 5Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаровнинг
1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан соҳа ходимларига
                               Т А Б Р И Г И
Қадрли устозлар, меҳри дарё мураббий ва ўқитувчилар!
Аввало Сизларни, Сизлар орқали туманимизда фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва мураббийларни, умрини мамлакатимиз ёшларига таълим-тарбия беришдек шарафли ишга бағишлаб келаётган муҳтарам устозларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Шубҳасиз, ҳар қандай жамиятнинг эртанги тараққиёти ўқитувчи ва муаллимнинг бугун қилаётган меҳнатига боғлиқ. Ватанимизнинг эртангги куни, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги устоз – муаллим фаолияти сабр – бардош ва матонат намунаси, десак асло хато бўлмайди. Чунки мактабга илк бор қадам қўйган гўдакка биринчи ҳарфларни ўргатишдан тортиб уни эл-юрт корига ярайдиган этук инсон, ўз касбининг устаси бўлган малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш осон иш эмас. Бунга кунлар, ойлар, йиллар давомидаги фидокорона меҳнат туфайлигина эриши мумкин.